Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетларида, шунингдек вилоят, шаҳар ва туман маҳаллий бюджетларида турувчи ташкилотларнинг харажат сметаларини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Йўриқнома (АВ томонидан 03.02.2000 й. 888-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 28.12.1999 й. 101-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2000 й.

N 888



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

28.12.1999 й.

N 101



ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси

республика бюджетларида, шунингдек вилоят, шаҳар ва

туман маҳаллий бюджетларида турувчи ташкилотларнинг

харажат сметаларини тузиш, кўриб чиқиш ва

тасдиқлаш тартиби ҳақидаги

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетларида ҳамда маҳаллий бюджетларда турувчи ташкилотлар (кейинчалик ташкилотлар)ни молиялаштириш, улар учун тасдиқланган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоят, туман, шаҳар бюджетларида турувчи ҳар бир ташкилот ҳисоботни мустақил юритиши ёки марказлаштирилган бухгалтерия томонидан хизмат кўрсатилишидан қатъий назар тасдиқланган харажатлар сметасига эга бўлиши шарт.


3. Харажатлар сметаси ташкилотларни сақлашга ҳамда хўжалик ва маданий қурилиш бўйича марказлаштирилган тадбирларни амалга оширишга бюджетдан бериладиган маблағларнинг ҳажмини, мақсадли йўналишини ва чораклар бўйича тақсимотини белгиловчи асосий режа ҳужжати ҳисобланади.


4. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджетдан молиялаштириш нормативларига асосланган ҳолда, тасдиқланган намунавий штатлар асосида сметалар, шунингдек штат жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


5. Бюджет маблағларининг тасдиқланган смета бўлмаган ҳолда, ҳамда сметаларда кўрсатилмаган тадбирларга ёки умумий смета бўйича ва харажатларнинг алоҳида турлари бўйича ҳам смета йўналишидан ортиқча бўлган суммаларда харажатларга сарфлаш тақиқланади.

Мазкур тартибни бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.


6. Сметаларга фақат Олий Мажлис қарорлари, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шу билан бирга белгиланган харажатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимиятлар томонидан, уларга берилган ҳуқуқлар доирасида назарда тутилган харажатлар киритилади.


7. Доимий фаолият кўрсатувчи бюджет ташкилотлари бўйича сметалар бир йиллик муддатга -1 январдан 31 декабргача тузилади ва амал қилади. Жорий йилда ишга тушириладиган ёки мавсумий ташкилотлар бўйича эса уларнинг бюджет йилида ишлаган муддатига тузилади.


8. Сметалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифига мувофиқ харажатлар гуруҳи бўйича, бошқа харажатлар ва уларнинг ҳисоб-китобини ўз ичига олган тўлиқ ёйилмаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллари асосида тузилади.


9. Сметалар ташкилотлар томонидан тузилади ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети бўйича ва Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари раҳбарлари томонидан вилоят, туман ва шаҳар ҳамда шаҳарга бўйсунувчи туманлар бюджетлари бўйича - тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма (бўлим) раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


10. Ташкилотларнинг тасдиқланган йил ёки чоракларга белгиланган смета маблағлари миқдорига йил давомида киритиладиган ўзгартиришлар бўйича юқори ташкилотлар уларни ёзма равишда хабардор қилишлари керак.

Бу ўзгартиришлар ташкилотлар томонидан тасдиқланган сметаларга тузатишлар киритмай, бюджет харажати китобларида ҳисобга олиб борилади.


11. Бюджет ижроси жараёнида юзага келадиган барча харажатларга ушбу йўриқномада кўрсатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади.



II. ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


12. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида

...