Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 26.04.1996 й. 227-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонунни амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.1996 й.

N 227-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ

УНВОНЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУННИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Фахрий унвон бериш ҳамда белгиланган тартибдаги кўкрак нишони ва тегишли ҳужжатни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фахрий унвонларнинг кўкрак нишонлари ва гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.


4. Фахрий унвонлар билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.


5. Ўзбекистон Республикасининг аввалги қонун ҳужжатлари асосида фахрий унвонлар билан тақдирланган шахсларнинг мазкур қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари ва бурчлари сақланиб қолади.


6. Қуйидаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1983 йил 27 майда қабул қилган "Ўзбекистон Республикаcи давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 16, 246-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1984 йил 9 январда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган енгил ва пахта тозалаш саноати ходими" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 2, 25-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1984 йил 26 апрелда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган социал таъминот ходими" фахрий унвони таъсис этиш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 9 12, 184-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1986 йил 5 мартда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган конструктор" ва "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган технолог" фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 8, 109-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1986 йил 5 мартда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган социал таъминот ходими" фахрий унвони кўкрак нишонининг тасвирини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 8, 110-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1987 йил 30 январда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвонини белгилаш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1987 йил, N 4, 17-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1988 йил 29 сентябрда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 28, 334-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1988 йил 29 сентябрда қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари системасига баъзи ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил N 28, 335-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми 1989 йил 19 январда қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган аҳолига хизмат қилиш соҳаси ходими" фахрий унвонлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармон (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 4-5, 20-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990 йил 30 октябрда қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарор (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, N 31-33, 353-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 3 июлда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарор (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 367-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати 1992 йил 11 августда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасининг "Хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарор (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 428-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати 1992 йил 11 августда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасининг "Хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарор (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 429-модда);


Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор" фахрий унвони таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 259-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил 7 майда қабул қилган "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор" фахрий унвони таъсис тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарор (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 260-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 5-6, 65-модда