Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2007 й. 222-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2007 й.

N 222


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МАҲСУЛОТЛАР,

ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ

ТУРЛАРИНИ СОТИШНИНГ БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2004 ЙИЛ 5 ФЕВРАЛДАГИ 57-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Биржа савдоларида моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишда шартнома мажбуриятлари бажарилиши учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) 2-бандининг еттинчи хатбошидаги "2" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 429-модда.