Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2009 й. 190-сон "Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2009 й.

N 190



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ (ХИЗМАТЛАР)НИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган истеъмол товарлари сифати, уларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан назоратни кучайтириш, шунингдек одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 июлдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банддаги "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва банкдаги талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақами;

лицензияланаётган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми);

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат";

в) 22-банднинг иккинчи хат боши ва 32-банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;

г) Низомга илованинг "Субъектлар" устуни биринчи позициясидаги "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 332-модда.