Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2010 й. 531-ф-сон Фармойиши. Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Алгоритм" очиқ акциядорлик жамиятининг ушбу жамият балансидаги давлатга тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қўрғонида жойлашган "Алгоритм" болалар соғломлаштириш оромгоҳини Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул бериш тўғрисида

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

12.08.2010 й.

N 531-ф




Республикамизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган "Баркамол авлод йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Алгоритм" очиқ акциядорлик жамиятининг ушбу жамият балансидаги давлатга тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қўрғонида жойлашган "Алгоритм" болалар соғломлаштириш оромгоҳини Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Алгоритм" очиқ акциядорлик жамияти мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатаб ўтилган болалар соғломлаштириш оромгоҳини топширсин, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши белгиланган тартибда қабул қилиб олсин ва ундан мақсадли фойдаланилишни таъминласин.


3. Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан "Алгоритм" болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида замонавий ёшлар оромгоҳи ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Янги ташкил этиладиган ёшлар оромгоҳи Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ривожлантириш жамғармасининг "Захира" ҳисоб-рақамидан сарфланадиган 3 000,0 млн. сўм миқдордаги маблағ ҳисобига лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши белгилаб қўйилсин.


5. Ёшлар оромгоҳини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачи этиб белгилансин.

Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Тошкент вилояти хокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташкилотига буюртма берилишини таъминласинлар ҳамда ишчи лойиҳа сметалари белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг бош пудратчини тайинлашни танлов савдолари орқали амалга оширсинлар.


6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратининг амалга оширилишини таъминласин.


7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов зиммасига кжлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев