Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасини ташкил этиш ва сарфлашнинг вақтинчалик Тартиби (ЎзР ВМ 16.07.1993 й. 360-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 16 июлдаги

360-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан

ташқари махсус жамғармасини ташкил

этиш ва сарфлашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


I. УМУМИМ ҚОИДАЛАР


Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ озиқ-оват товарларининг айрим турларига шартномавий (эркин) нархларга ўтилиши муносабати билан ишлаб чиқилган.

"Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув хузуридаги чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси аҳолига белгиланган миқдорлар бўйича, шунингдек, бюджет ташкилотларига ва махсус истеъмолчиларга сотиладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларининг манфаатларини кўзлаб чакана нархларни бошқариш мақсадида ташкил этилади.

"Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашувга чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамармаси маблағрлари доирасида, ресурслар мавжудлигидан, вужудга келаётган харажатлардан ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан биргаликда чакана нархларнинг чегараламган даражаларини даврлар бўйича белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда аҳолига белгиланган миқдорлар бўйича, шунингдек, бюджет ташкилотларига ва махсус истеъмолчиларга сотиладиган энг зарур товарларнинг чакана нархлари албатта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.



II. ЧАКАНА НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАХСУС

ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАНБАЛАРИ


Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси 1993 йилда:

1) "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва савдо тармоғига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар, бирлашмаларнинг меблаларидан қуйидагилар ҳисобига шаклланади;

товарларни тижорат нархларида ва бартер сперациялари бўйича сотишдан олинган даромадлар (нархлардаги тафовутнинг 95 фоизи);

ресурсларнинг мавжудлиги ва бозор конъюнктурзсидан келиб чиққан холда товарлар чакана нархлари даражасини бошқариш натижасида нархлардаги ижобий фарқлар;

товарларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар;

таваккал жамғармаси мaблaғларининг бир қисми (50 фоизгача);

2) бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига;

3) хайрия жамғармаларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига.

Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига тушадиган мaблaғлap "Ўзбексавдо" уюшмасининг махсус очиладиган счётида жамланади.

Қайд этиб ўтилган жамғармага маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва республика солиқ идоралари томонидан амалга оширилади.



III. ЧАКАНА НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАХСУС

ЖАМҒАРМАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан келишилган ҳолда, муайян даврда нархларнинг, энг аввало, знг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг нисбатан паст даражасини сақлаб туришда фойдаланилади.

"Ўзбексавдо" уюшмаси Ўзбекбирлашув билан биргаликда, Ўзбекистон Республиками Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар ойда, 1993 йил мобайнида, ой бошланишидан 2 кун олдин аҳолига белгиланган миқдорлар бўйича сотиладиган гўшт, қанд-шакар, ўсимлик мойи ва бошқа озиқ-овқат товарларининг чакана нархлари чегараланган миқдорларини белгилайди ҳамда уларни барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналарга маълум қилади, шунингдек, уларнинг тўғқўлланилиши устидан назоратни амалга оширади.