Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 18.03.1991 й. ПФ-166-сон "Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари бўлмиш деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1991 й.

N ПФ-166

ШАХСИЙ ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

ЭГАЛАРИ БЎЛМИШ ДЕҲҚОНЛАРГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

БЕРИШ ВА УЛАР УЮШМАСИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Шахсий томорқа хўжаликларининг эгалари уюшмасини республика аҳолисини озиқ-овқат билан таъминловчи асосий соҳалардан бири сифатида қарор топтириш, унинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, шунингдек бозор муносабатларига кириш даврида деҳқонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. Уюшманинг шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришга ёрдам бериш фондини ташкил этиш учун бир миллиард сўм ажратилсин.


2. Вазирлар Кабинети зиммасига шахсий томорқа хўжаликлари эгалари уюшмасига шахсий хўжаликлар соҳаси учун моддий-техника ресурслари бўйича фонд эгаси вазифаларини бериш ваколати топширилсин.


3. Шахсий томорқа хўжаликлари эгалари уюшмаси кенгаши Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги, Ўзбекистон Деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия комитетлари билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришга ёрдам бериш фондининг мақоми ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрлаб чиқсин ва Вазирлар Кабинетига тақдим этсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 105-модда