Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 27.06.1998 й. 408-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича Кўрсатмалар (АВ томонидан 19.01.1999 й. 599-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.1999 й.

N 599




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

27.06.1998 й.

N 408



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича

КЎРСАТМАЛАР


1. Ушбу кўрсатмалар "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармонининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 майдаги "Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини яхшилаш тўғрисида"ги 232-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.


2. Консалтинг - хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий фаолият соҳасида маслаҳат бериш фаолиятидир.


3. Банклардаги консалтинг фаолияти ушбу кўрсатмалар, шунингдек банк уставига мувофиқ ишлаб чиқилган тижорат банкларининг консалтинг хизмати тўғрисидаги низом доирасида ташкил қилинади.


4. Банк консалтинг хизматининг асосий вазифаси тадбиркорларга ва хўжалик юритувчи субъектларга банк хизмати ва маблағларини энг самарали қўйиш билан боғлиқ масалалар бўйича маълумот-маслаҳат хизматларини кўрсатишдир.


5. Консалтинг хизмати тижорат (тўлов) асосида кўрсатилиши мумкин.


6. Консалтинг хизмат тадбиркорларга, кичик ва ўрта бизнес субъектларига уларнинг маблағларини энг самарали қўйиш, фаолият самарадорлигини ошириш, қўшимча ривожланиш манбаларини аниқлаш, шунингдек тадбиркорларни, шу жумладан, чет эл инвесторларини инвестиция фаолиятларига кўмаклашиши бўйича маслаҳат тусидаги хизмат кўрсатиши зарур.


7. Тижорат банкларининг консалтинг хизмат хўжалик юритувчи субъектларга қуйидаги масалалар бўйича маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини кўрсатиши мумкин:

- банк хизмати турлари ҳақида;

- тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган операциялар;

- бизнес бўйича ҳамкорлар билан оптимал ҳисоб-китобни ташкил қилиш;

- хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш турлари ва усуллари;

- бизнес-план тузиш ва техник-иқтисодий асослаб бериш;

- инвестиция таклифларни техник-иқтисодий асослаб бериш, инвестиция лойиҳаларига танлов конкурсига қатнашиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;

- банк кредитларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар пакетини тузиш бўйича хизмат кўрсатиш;

- хўжалик юритувчи субъектларнинг ликвидлигининг таҳлили;

- тадбиркорнинг ишлаб чиқариш потенциалининг таҳлили;

- кредитлаш ва ҳисоб-китоб усуллари;

- инвестиция фаолияти ва пул маблағлари қўйишнинг устувор йўналишлари;

- маркетинг ва маҳсулотни сотиш;

- молия ва инвестицияларни бошқариш;

- банк қонунчилиги ва банк тизимидаги амалдаги низомлар.


8. Мижозлар билан шартномалар йил давомида маслаҳат-маълумот хизмати ёки бир марталик хизмат кўрсатишга тузилиши мумкин.


9. Банклар кўрсатилган хизматларининг сифати ва берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгардирлар.


10. Консалтинг хизмати тавсиялари мижознинг пул маблағларини тежашга, унинг фаолияти самарадорлигини оширишга, ривожланишнинг қўшимча манбаларини аниқлашга ёрдам бериши керак.


11. Тавсиялар ёзма ҳолда тузилиши ва банк раҳбариятининг имзоси остида расмий тусда берилиши керак.


12. Мижоз консалтинг хизматига мурожаат қилганида, номини, турар жойини, банк ҳисоб рақамини, хизматнинг аниқ мазмуни ва унинг мақсадини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда буюртма беради.


13. Мижоз билан келишувга асосан, тижорат банки ўз ходимини мижознинг корхонасига қуйидаги масалалар бўйича юбориши мумкин:

- бухгалтерия ҳисобининг олиб борилиши ва ҳисоботнинг тузилишини ўрганиш;

- молиявий мажбуриятларнинг бажарилиш тартиби ва пул маблағлари ҳаракатининг прогнозини тузиш;

- молиявий режалаштириш таҳлили;

- смета тузиш;

- товар захираларини бошқариш;

- қўшимча харажатлар.


14. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, консалтинг хизмати тавсиялари банк сири тусида бўлиши лозим, консалтинг хизматининг барча ходимлари банк ва мижознинг тижорат сирларини ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат беришлари керак. Буни бузганлик ҳолларида улар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка тортилишлари керак.

Банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар ошкор қилинганда, ҳуқуқи бузилган мижоз банкдан кўрсатилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.



Марказий банк раиси ўринбосари                                              А.Қодиров