Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.08.2008 й. 18/6-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.09.2008 й. 1863-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2008 й.

N 1863

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.08.2008 й.

N 18/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 7 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/5-сонли "Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторларининг Миллий Ахборотлар Базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1145, 2002 йил 30 май - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.



Марказий банк Раиси                                              Ф.М. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда.