Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-20-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.06.2009 й. Қарори (АВ томонидан 27.07.2009 й. 1986-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2009 й.

N 1986

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.06.2009 й.

N 18/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.06.2009 й.

N 2009-20


ҚАРОРИ



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 6 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 258-модда) 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                               Ф. Муллажонов



Давлат солиқ  қўмитаси раиси                                 Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 351-модда.