Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 1-сон, Марказий банк Бошқарувининг 7/12-сон "Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2013 й. 2448-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2013 й.

N 2448

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.03.2013 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.03.2013 й.

N 7/12


ҚАРОРИ



Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк

ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг

Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 16-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 20 февралдаги 13, 7/1-сон "Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2085, 2010 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 72-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 191-модда