Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси божхона органларида хизматни ўташ ҳақида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 04.04.1998 й. 146-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 апрелдаги

146-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

божхона органларида хизматни ўташ ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси божхона органлари мансабдор шахслари томонидан хизматни ўташ тартиби ва шартларини, уларнинг ҳукуклари, вазифалари ва жавобгарлигини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Божхона органларининг мансабдор шахсларига (бундан кейин - божхона органларининг бошлиқлар таркибидаги шахслар) божхона органларида штат лавозимини эгаллаб турган ёки божхона органлари кадрларида турган махсус унвон берилган шахслар киради.

Бошлиқлар таркибининг божхона органларидаги хизмати билан боғлиқ ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


2. Божхона органларига хизматга 18 ёшга тўлган, лекин 30 ёшдан ошмаган, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва хизмат мавқеидан, диний эътиқодидан қатъи назар, ўзининг шахсий, ишчанлик ва аҳлоқий сифатлари, маълумоти даражаси ва саломатлигига кўра божхона органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўнгиллилик асосида қабул қилинади.

Божхона органлари ўрта ва катта бошлиқлари таркиби лавозимларига маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, режа-иқтисодиёт, муҳандислик-техника ва тиббиёт бўлинмаларига 35 ёшгача бўлган, шунингдек истисно ҳолларда 45 ёшгача бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин.


3. Божхона органларида хизматда турган шахсларга қуйидага махсус унвонлар берилади:

кичик бошлиқлар таркиби:

- божхона хизмати старшинаси;

ўрта бошлиқлар таркиби:

- божхона хизмати кичик лейтенанти;

- божхона хизмати лейтенанти;

- божхона хизмати катта лейтенанти;

- божхона хизмати капитани;

катта бошлиқлар таркиби:

- божхона хизмати майори;

- божхона хизмати подполковниги,

- божхона хизмати полковниги;

олий бошлиқлар таркиби:

- божхона хизмати генерал-майори;

- божхона хизмати генерал-лейтенанти;

- божхона хизмати генерал-полковниги.


4. Божхона органлари кичик бошлиқлар таркиби лавозимлари танлов, контракт асосида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган, маълумоти ўрта умумий маълумотдан кам бўлмаган шахслар билан тўлдирилади. Кичик бошлиқлар таркиби лавозимларига Қуролли Кучлар заҳирасидаги зобитларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Кичик, ўрта ва юқори бошлиқлар таркиби олий маълумотга эга бўлган ёки олий ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган шахслар билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматни ўтамаган бошқа шахслар билан танлов асосида тўлдирилади.

Танлов синовларини ўтказиш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан кейин - Қўмита) томонндан белгиланади.


5. Бошлиқлар таркибидаги шахслар божхона органларида хизматда эркаклар 50 ёшга, аёллар 45 ёшга етгунгача туришлари мумкин.


6. Ўрта, катта ва олий бошлиқлар таркибидаги шахслар божхона органларида хизматда кунидаги чекланган ёшгача туришлари мумкин:

а) божхона хизмати кичик лейтенантидан

божхона хизмати подполковнигигача            - 50 ёш

б) божхона хизмати полковниклари               - 55 ёш

в) божхона хизмати генерал-майоридан

божхона хизмати генерал-полковнигигача         - 60 ёш

Бошлиқлар таркибидаги шахслар улар хизматда туришлари учун белгиланган чекланган ёшга етганларида божхона органларидан бўшатилиши керак.


7. Зарур ҳолларда ва уларнинг розилиги билан божхона хизмати подполковнигигача ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги белгиланган ёшдан катта ёшдаги шахслар 5 йилгача муддатга Қўмита раиси томонидан белгиланадигаи тартибда, божхона органларида хизматда туришнинг мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган ёшга етган, лекин соғлиғига, тайёргарлик даражасига ва ўз ишчанлик сифатларига кўра хизматни давом эттиришга яроқли бўлган божхона хизмати полковниги ва ундан юқори махсус унвонлардаги шахслар зса Қўмита раисинииг қарори билан хизматда қолдирилишлари мумкин.

Кўрсатиб ўтилган шахслар белгилангаи ёшдан кейин хизматда қолдирилган муддати тугамасдан бўшатилиши мумкин.


8. Божхона органлари бошлиқлар таркиби лавозимларига тайинлангаи ҳарбий хизматга мажбурлар белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Қўмитада махсус ҳисобда туради.



II. ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Божхона органларига хизматга қабул қилиш Қўмита раиси, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Ихтисослаштирилган божхона комплекслари (бундан кейин - ДБҚБ, ИБК) бошлиқлари томонидан уларга берилган ҳуқуқлар доирасида, мазкур Низомнинг 2 ва 4-бандларида белгиланган шартларга, шунингдек мутахассислар билан тўлдириладиган лавозимлар рўйхатига ҳамда уларга қўйиладиган малака талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

ДБҚБ (ИБК) бошлиқларининг хизматга қабул қилиш бўйича ҳуқуқлари ва мутахассислар билан тўлдириладигаи лавозимлар рўйхати Қўмита раиси томонидан белгиланади.


10. Муқаддам жиноят содир этган, шунингдек яшаш жойи, иш жойи ёки ўқув жойидан салбий таърифланган шахслар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.


11. Божхона органларининг кичик бошлиқлар таркиби лавозимига хизматга кираётган шахс билан контракт тузилади.

Божхона органларида хизмат қилиш тўғрисидаги контракт бўйича фуқаро унга юклатилган хизмат вазифасини бажариш, Қасамёдга, ички тартибга ва мазкур Низом талабларига риоя қилиш мажбуриятини олади, Қўмита эса таъминотнинг барча турлари, ҳуқуқлар, имтиёзлар берилишини таъминлаш ва божхона органларида хизмат қилиш учун амалдаги қонун ҳужжатларида, мазкур Низомда ва контрактда назарда тутилган шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини олади.

Контракт томонларнинг келишувига кўра унда белгиланган муддат тугашидан камида икки ойдан олдин узайтирилиши ёки қайта тузилиши мумкин. Томонлар контрактни бекор қилиш ёки қайта тузиш хоҳишини билдиришмаган тақдирда, унинг амал қилиши мазкур контракт шартларида келишилгал муддатга узайтирилади.

Намунавий контраст шакли ва шартлари Қўмита раиси томонидан белгиланади.


12. Божхона органларига хизматга қабул қилинаётган шахс штатдаги лавозимга тайинланади ёки кичик бошлиқлар таркибининг махсус унвони берилган ҳолда божхона органларининг бошланғич тайёргарлик ўқув бўлинмалари курсларига тингловчи этиб қабул қилинади.

Бошланғич тайёргарлик курси тингловчиси, агар унинг қўйилган талабларга мувофиқ келмаслиги аниқланса ёки унинг шахсий илтимоси билан уни тугатгунча курсдан чиқарилиши мумкин.

Бошланғич тайёргарлик курсини тугатгандан сўнг бошлиқлар таркибидаги шахс хизмат жойига тақсимланади, у ерда у тажриба орттиришдан ўтади.

Бошланғич тайёргарлик ва хизмат жойидаги тажриба орттиришнинг умумий муддат бир йилни ташкил этиши керак.



III. МАХСУС УНВОН БЕРИШ, МАХСУС УНВОННИ

ПАСАЙТИРИШ, МАХСУС УНВОНДАН МАҲРУМ ЭТИШ


13. Бошлиқлар таркибининг махсус унвонлари божхона органларида хизматни ўтаётган шахсларга маълумоти, тайёргарлиги, иш тажрибаси ва эгаллаб турган лавозимини, Қуролли Кучларнинг заҳирадаги зобитларига ва муқаддам ички ишлар органларида хизматни ўтаган бошлиқлар таркибидаги шахсларга эса уларнинг мавжуд ҳарбий ёки махсус унвонлари ҳисобга олинган ҳолда берилади.

Штатлар бўйича божхона хизмати майори ва ундан юқори махсус унвонлар белгиланган божхона органлари катта бошлиқлар таркиби лавозимига қабул қилинган шахсларга, агар улар заҳирада юқорироқ ҳарбий унвонга ёки ички ишлар органлари бошлиқлар таркибининг махсус уюшмага эга бўлишмаган бўлса, божхона хизмати майоридан юқори бўлмаган биринчи махсус унвон берилиши мумкин.


14. Божхона органларининг биринчи ва божхона хизмати полковнигигача бўлган навбатдаги унвонлар Қўмита раиси томонидан берилади.

Олий бошлиқлар таркибининг божхона хизмати генерал-майоридан божхона хизмати генерал-полковнигигача бўлган махсус унвонлар Қўмита раиси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан берилади.


15. Божхона органларининг бошлиқлари таркибига махсус унвонлар навбат билан, аттестациядан муваффақиятли ўтганда, навбатдаги унвон эгаллаб турган лавозими бўйича штатда белгиланган махсус унвонга мувофиқ бўлганда ҳамда олдинги унвонда хизмат қилиш муддати тугаганда берилади.

Бошлиқлар таркибидаги шахсга навбатдаги унвон берилмасдан махсус унвон берилишига йўл қўйилмайди.

Махсус унвонлар беришнинг мазкур Низомда назарда тутилмаган қўшимча шартларини ўзбошимчалик билан белгилаш тақиқланади.


16. Бошлиқлар таркибидаги шахснинг махсус унвонларда хизмат муддатлари қуйидагича белгиланади:

- божхона хизмати кичик лейтенанти унвонида             1 йил;

- божхона хизмати лейтенанти унвонида                         2 йил;

- божхона хизмати катта лейтенанти унвонида              3 йил;

- божхона хизмати капитани унвонида                             3 йил;

- божхона хизмати майори унвонида                                4 йил;

- божхона хизмати подполковниги унвонида                  5 йил.

Божхона хизмати старшинаси, божхона хизмати полковниги ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат муддатлари белгиланмайди.


17. Унвонда белгиланган хизмат муддати тугаган бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг лавозимлари ўзгартарилганда ва юқорироқ унвон белгиланган лавозимга кўтарилганда, ушбу лавозимларда бўлиш муддатидан қатьи назар, улар навбатдаги унвонга тақдим этиладилар.


18. Божхона хизмати старшинаси махсус унвони:

а) божхона органларига хизматга қабул қилинган ва кичик бошлиқлар таркиби лавозимларига тайинланган шахсларга;

б) божхона органларига хизматга қабул қилинган ва ўрта бошлиқлар таркиби лавозимларига тайинланган, ўқиётган ва тажриба орттиришдан ўтаётган шахсларга берилади.


19. Божхона хизмати кичик лейтенанти махсус унвони олий ўқув юртининг охирги курсида ўқиётган, ўрта бошлиқлар таркиби лавозимларига тайинланган шахсларга бошланғич тайёргарлик ва хизмат жойида тажриба орттиришдан ўтгандан сўнг берилади.


20. Божхона хизмати лейтенанти махсус унвони:

а) махсус унвонда белгиланган хизмат муддати тугагандан сўнг, олий ўқув юртини тугатганларга эса мавжуд махсус унвонда белгиланган хизмат муддатидан қатъи назар, божхона хизмати кичик лейтенантларига;

б) олий ўқув юртини тугатган ва ўрта бошлиқлар таркиби лавозимларига тайинланган кичик бошлиқлар таркибидаги шахсларга;

в) олий маълумотга эга бўлган ва ўрта бошлиқлар таркиби лавозимларига қабул қилинган шахсларга бошланғич тайёргарлик ва хизмат жойида тажриба орттиришдан ўтгандан кейин берилади.


21. Махсус унвондаги белгиланган хизмат муддати унвон берилганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Бошлиқлар таркибининг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти унвони тикланганда белгиланган хизмат муддатига қўшилмайди.


22. Ўрта ва катта бошлиқлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари муддатидан олдин ёки штатлар бўйича эгаллаб турган лавозимлари учун белгиланганидан бир поғона юқори унвон берилиши мумкин.

Махсус унвонлар муддатидан олдин:

а) мавжуд махсус унвонда хизмат муддатидан қатьи назар хизмат бурчини бажаришдаги қаҳрамонлиги, жасурлиги ва фидокорлиги учун;

б) махсус унвонда хизмат муддатининг камида учдан икки қисмини ўтаб бўлганда сўнг - хизмат вазифаларини виждонан бажарганлиги ва ўз ишида эришган юқори кўрсаткичлари учун берилади.

Штатлар бўйича эгаллаб турган лавозимлари учун белгиланган унвондан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилган унвонда хизмат қилишнинг камида бир ярим баравар муддати тугагандан сўнг - хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун берилади.

Махсус унвонлар муддатидан олдин ёки штатлар бўйича эгаллаб турган лавозими учун белгиланган унвондан бир поғона юқори унвоннинг бир пайтнинг ўзида берилишига йўл қўйилмайди ва божхона органида хизмат қилишнинг бутун даврида фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.

Божхона хизмати капитан махсус унвонларига эга бўлган бошлиқлар таркибидаги шахсларга уларнинг истеъфога чиқиши ёки ёшига, касаллигага, соғлиғининг чекланганига, штатлар қисқаришига кўра заҳирага бўшатилиши билан бир пайтда навбатдаги божхона хизмати майори махсус унвони берилиши мумкин, агар улар пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган 20 йил ва ундан ортиқ (имтиёзли ҳисобланган) белгиланган хизмат муддатига эга бўлишса, берилган унвонда белгиланган хизмат муддатини тугатишган, эгаллаб турган лавозимида божхона хизмати капитани чекланган унвон бўлса, хизматда ижобий таърифланса.


23. Интизомий жазога эга бўлган ёки уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёхуд улар томонидаи қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган бошлиқлар таркибидаги шахслар интизомни жазо олинмагунча ёки оқловчи асослар бўйича иш тўхтатилмагунча ёхуд хизмат текшируви тугамагунча навбатдаги махсус унвонларга тақдим этилмайди.


24. Бошлиқлар таркибидаги шахсни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этишни асоссиз равишда кечиктирган божхона органи бошлиғи интизомий жавобгарликка тортилади.


25. Ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги шахсларни навбатдаги унвонга тақдим этишни кечиктириш, махсус унвонни бир ноғонага пасайтириш тегишли ДБҚБ (ИБК) ва Қўмита бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра интизомий жазо сифатида Қўмита раиси томонидан амалга оширилиши мумкин.

Олдинги махсус унвони пасайтирилган бошлиқлар таркибидаги шахсларининг унвони, эгаллаб турган лавозимларидан қатъи назар, унвон пасайтирилган кундан бошлаб аввалги махсус унвонига камида бир йилдан кейин аттестациядан муваффақиятли ўтганда тегишли ДБҚБ (ИБК), Қўмита бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қўмита раисининг буйруғи билан тикланади.

Бошлиқлар таркибидаги шахснинг аввалги махсус унвони тиклангунча ва унга навбатдаги махсус унвон берилгунга қадар унинг махсус унвони иккинчи марта пасайтирилишига йўл қўйилмайди.

Олий бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг махсус унвонлари пасайтирилиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ уларнинг махсус унвонлари тикланиши мумкин.


26. Бошлиқлар таркибидаги шахслар қуйидаги ҳолларда махсус унвонлардан маҳрум қилиниши мумкин:

- кичик, ўрта ва катта бошлиқлар таркиби содир этган жинояти учун судининг қонуний кучга кириш ҳукми билан, шунингдек Қўмита раиси томонидан белгиланган тартибда;

- юқори бошлиқлар таркиби - амалдаги қонунчиликка мувофиқ ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан.



IV. ХИЗМАТНИ ЎТАШ


27. Бошлиқлар таркибидаги шахслар билан тўлдириладиган лавозимлар рўйхатлар билан белгиланади ва божхона органларининг штатларида назарда тутилади.

Кичик, ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги шахслар билан тўлдириладиган лавозимлар ва бу лавозимларга мос келувчи махсус унвонлар рўйхати Қўмита раиси томонидан белгиланади, олий бошлиқлар таркибидаги шахслар билан тўлдириладиган лавозимлар рўйхати эса - амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.


28. Бошлиқлар таркибидаги шахслар штатдаги лавозимларга Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади.

Лавозимларга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

а) бошлиқлар таркибидаги шахсларни тайинлашда уларнинг олган маълумотига мувофиқ асосий ёки турдош мутахассислиги ёки уларнинг мавжуд иш тажрибаларидаи фойдаланиш таъминланиши керак. Бошлиқлар таркибидаги шахсларни бошқа мутахассисликларда фойдаланиш зарурияти бўлган ҳолларда улар тегишли курслар ва йиғинларда қайта тайёрланади;

б) бошлиқлар таркибидаги шахслар лавозимларга вазифани бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин. Бунда уларнинг бўш лавозим вазифаларини бажариб туришларининг узлуксиз муддати икки ойдан, лавозим бўш бўлмаганда эса тўрт ойдан ошмаслиги керак;

в) ташкилий - штат тадбирларини амалга оширишда, бошлиқлар таркибидаги шахслар 15 кундан ошмаган муддатга тегишли божхона органлари ихтиёрига ўтказиб қўйилган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин. Алохида вазиятлар туфайли вужудга келган айрим ҳолларда уларнинг 15 кундан кўп, бироқ 2 очдан ошмайдиган муддатда бўлишларига Қўмита раисининг рухсати билан пул қўйилади. Бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг божхона органи ихтиёрида бўлиш муддатига унинг касал бўлган, навбатдаги ва қўшимча таътилда бўлган вақти кирмайди;

г) бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг хизмат лавозими, одатда божхона органлари ихтиёрига утказилмасдан узгартирилиши керак. Божхона органлари ихтиёрида турган шахслар лавозимларга имкони борича қисқа муддатда, лекин лавозимдан бўшатилган кундан бошлаб 2 ойдан кеч бўлмаган муддатда тайинланади;

д) ўзининг соғлиғи ёки уларнинг оила аъзоларининг соғлиғига кўра, ҳарбий-даволаш комиссиясининг хулосасига мувофиқ хизмат (яшаш) жойини ўзгартиришга муҳтож бўлган бошлиқлар таркибидаги шахслар Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда бошқа жойга хизматга ўтказилиши мумкин;

е) яқин қариндош ёки қуда томонидан қариндош ҳисобланган (ота-оналар, эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, ака-укаларн, опа-сингиллари, болалари) бошлиқлар таркибидаги шахслар, агар уларнинг хизмати бевосита бир-бирига бўйсуниши ёки бир-бирини назорат қилиш билан боғлиқ бўлса, бир божхона органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.


29. Бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг хизмат лавозимлари қуйидаги тартибда ўзгартирилади:

а) юқори лавозимларга - хизматда ўсиш тартибида;

б) тенг лавозимларга - ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши, бошқа лавозимларни тўлдириш, бошлиқлар таркибидаги шахслардан уларнинг хизмат ва шахсий сифатларига, саломатлигага, ёшига, янги мутахассислиги бўйича олган тайёргарлигини, оилавий шароитларини ҳисобга олиб мақсадга мувофиқ фойдаланиш заруриятига кўра;

в) кўпи лавозимларга:

штатлар қисқартирилганда - тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганда ва уларнинг розилиги билан;

саломатлигига кўра - ҳарбий-даволаш комиссиясининг хулосасига мувофиқ ва уларнинг розилиги билан;

шахсий илтимосига кўра;

аттестациядан ўтказилганда хизмат лавозимига муносиб эмаслиги:

интизомий жазо сифатида.

Бошлиқлар таркибидаги шахсларни кўпи лавозимларга ўтказиш тўғрисидаги шахсни таркиб бўйича буйруқда ўтказишнинг асослари кўрсатилади.

Кўпи лавозимларга ўтказилган бошлиқлар таркибидаги шахслар кейинчалик уларнинг малакаси, иш тажрибаси, ишчанлик ва аҳлоқий сифатлари, саломатлиги ҳисобга олинган ҳолда хизматда ўсишлари мумкин.

Штатлар қисқариши муносабати билан қуйи лавозимларга ўтказилган ва аввалга лавозимини ёки уларга тенг лавозимларни эгаллаш учун зарур талабларга жавоб берувчн бошлиқлар таркибидаги шахслар хизматда ўсишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.


30. Бошлиқлар таркибидаги шахсларнинг хизматда ўсиши уларнинг амалий ишда кўрсатган профессионаллиги, аҳлоқий ва ишчанлик сифатларига мувофиқ Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.


31. Хизмат бўйича яш жойини ўзгартирган бошлиқлар таркибидаги шахслар божхона органлари томонидан буйруқ ёки хизмат бўйича иш жойининг ўзгартирилиши тўғрисидаги билдириш хатини олган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечикмасдан, улар таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллардан ташқари, иши ва ўзига қарашли мол-мулкни топширгандан сўнг янги иш жойига жўнаши керак.


32. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар божхона органлари ходими сифатида қолдирилган ҳолда давлат ҳокимияти органларининг, бошқа вазирликлар ва идораларнинг аппаратига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилишлари мумкин.

Хизмат сафарига юбориш манфаатдор ҳокимият органлари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Қўмита раисининг буйруғи билан амалга оширилади.

Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг аппаратларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг ўрнига тайинланиш муносабати билан бошлиқлар таркиби махсус унвонлари берилган ҳолда божхона органларига ишга олинган шахслар ҳам хизмат сафарига юборилган ҳисобланадилар.

Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар мазкур Низомда белгиланган тартибда хизматни ўтайдилар.


33. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни лавозимларга тайинлаш ва улар лавозимининг ўзгартирилиши Қўмита билан келишган ҳолда тегишли вазирликлар ва идораларнинг ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар эгаллаши керак бўлган лавозимлар учун белгиланган доирада амалга оширилади.


34. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар учун белгиланган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва устунликлардан фойдаланадилар. Кўрсатиб ўтилган шахсларга пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўланади.


35. Божхона хизмати полковнигигача бўлган биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар, 32-бандда кўрсатилган шахслар ҳам шу жумлага киради, мазкур Низомнинг 13-23-бандларида назарда тутилган тартибда тегишли вазирликлар, идораларнинг ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тақдимномаси бўйича берилади. Уларга божхона органлари юқори бошлиқлар таркибининг махсус унвонларини бериш Қўмита раиси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг биргаликдаги тақдимномаси бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


36. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар мазкур Низомнинг 46-бандида белгиланган тартибда ўзларининг бевосита раҳбарлари томонидан Қўмита ёки унинг тегишли органлари вакиллари билан биргаликда аттестациядан ўтказилади.


37. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни чекланган ёшдан ортиқча ёшда хизматда қолдириш мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.


38. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар (уларга, тенглаштирилган шахслар ҳам шу жумлага киради) мазкур Низомнинг 83-90-бандларида назарда тутилган асослар бўйича хизматдан бўшатилади.


39. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар хизматдан бўшатилганда, шунингдек уларнинг оила аъзолари, бевосита божхона органларидан бўшатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан тенг бўлган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва устунликлардан фойдаланадилар.


40. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар томонидан хизматни ўташнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат Қўмита томонидан амалга оширилади.


41. Мазкур Низомнинг 32-39-бандларининг амал қилиши вакиллик ҳокимияти органларига сайлаб қўйиладиган лавозимларга ушбу лавозимнинг ваколатлари муддатига сайланган божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Бундай шахсларни хизмат сафарига юбориш Кўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда Қўмита раисининг, ДБҚБ (ИБК) бошлиқларининг буйруқлари билан амалга оширилади.


42. Божхона органлари кадри сифатида қолдирилган ҳолда давлат ҳокимиятининг республика ва маҳаллий органларига хизмат сафарига юборилган божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ашёлар ва зарур ашёларнинг бошқа турлари билан таъминлаш Қўмита томонидан амалга оширилади. Бунда ашёвий мулкларнинг барча зарур буюмлари ўрнига уларга пул компенсацияси тўланади.

Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар ушбу органларда ишлаш муддати тамом бўлгандан кейин аввалги хизмат жойига қайтиб келадилар.

Божхона органлари кадри сифатида қолдирилган ҳолда давлат ҳокимиятининг республика ва маҳаллий органларига хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга навбатдаги махсус унвонлар ушбу Низомнинг 13-22-бандларида белгиланган тартибда берилади.

Уларга божхона хизмати полковнигигача (ушбу унвоннинг ўзи ҳам киради) навбатдаги махсус унвон бериш хизмат сафарига юборилгандан кейин ушбу лавозим бўйича штатга киритилган махсус унвон ўзгариши ҳисобга олинмасдан улар хизмат сафарига юборилгунгача эгаллаган охирги лавозими бўйича штатда белгиланган навбатдаги унвон чегараланган махсус унвонга мувофиқ бўлган тақдирда берилган унвонда хизмат қилиш муддати тамом бўлгандан кейин берилади.

Давлат ҳокимияти республика ва маҳаллий органларига хизмат сафарига юборилган ҳамда уй-жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар учун идораларга қарашли уй-жойларни олишда навбатда туриш, шунингдек яшаш ёки хизмат жойи бўйича болалар муассасаларида ўрин сақланади. Улар ва уларнинг оила аъзолари аввалги хизмат жойи бўйича тиббий муассасалардан ва болалар мактабгача тарбия муассасаларидан фойдаланишни давом эттиришлари мумкин.


43. Вакиллик ҳокимияти органларига сайланиши муносабати билан божхона органларидан бўшатилган ҳамда сайлаб қўйиладиган лавозим бўйича ваколатлар тамом бўлгандан кейин хизматга қайтган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга уларнинг ушбу органларидаги ишлаган вақти узоқ йил ишлаганлиги учун фоизли устама тўлаш ва пенсия тайинлаш учун божхона органларидаги хизмат стажига қўшилади.


44. Божхона органларининг мансабдор шахслари тегишли вазирликлар ва идораларнинг розилиги бўйича Қўмита раисининг буйруқлари билан Қуролли Кучларга, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинлари ва органларига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмаларга, ички қўшинларга, шунингдек ички ишлар органларига ўтказилиши ва улар шахсий тартибда ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки хизматни бундан кейин давом эттириш учун юборилиши муносабати билан қайта ўтказилиши мумкин.

Прокуратура органлари терговчиларини тергов ва суриштириш билан боғлиқ божхона органларига ишга ўтказишда ҳам ана шундай тартиб қўлланилиши мумкин.


45. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар Қасамёд қабул қиладилар.

Қасамёд қабул қилиш тартибини Қўмита раиси белгилайди.


46. Ишчанлик ва аҳлоқий фазилатларни, хизматга касб-кор бўйича яроқлиликни баҳолаш ва шахсий қобилияти ҳамда иш тажрибасига мувофиқ самарали жойлаштириш учун бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар аттестациядан ўтказилади.

Кичик бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар хизмат тўғрисидаги контракт муддатини узайтиришда аттестациядан ўтадилар, ўрта, катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар эса тўрт йилда бир марта, шунингдек олдинги аттестация хулосаларини ўзгартириш зарурияти пайдо бўлган бошқа ҳолларда аттестациядан ўтадилар. Зарурият бўлганда Қўмита раисининг қарорига кўра божхона органларининг бутун бошлиқлар таркиби ёки унинг айрим тоифалари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни аттестациядан ўтказиш асослари, тартиби ва муддатларини Қўмита раиси белгилайди.


47. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар Қўмита раиси белгилайдиган тартибда ва шартларда Қўмитанинг ўқув юртларида, зарурат бўлганда эса бошқа вазирликлар ва идораларнинг ўқув юртларида дастлабки, тайёргарликдан, малака оширишдан, қайта тайёргарликдан ва тажриба орттиришдан ўтадилар.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг жорий хизмат ва жанговар тайёргарлиги Қўмита раиси томонидан белгиланган тартибда улар хизмат қилаётган жойда ёки божхона органлари ўқув юртларида ўтказилади.


48. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар формали кийим-бошга эга бўладилар. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг кийим-боши бичими, фарқловчи белгилари ва кийим-бош билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


49. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар тегишли тайёргарликдан ўтгандан кейин, хизмат вазифаларини бажариш чоғида қурол-яроғ ва махсус воситаларни қўллаш асоси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


50. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомни жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари рўйхати, уларни қўллаш тартиби, шунингдек хизмат интизомига риоя этиш бўйича божхона органлари бошлиқларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг Интизомий устави билан белгиланади.


51. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг уруш даврида хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



V. ХИЗМАТ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


52. Божхона органларининг ички тартиби амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ва маҳаллий шароитларидан келиб чиқиб Қўмита раиси белгилайдиган тартибда божхона органлари бошлиқлари томонидан белгиланади.


53. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар:

а) иш ташлашларда, сиёсий манифестацияларда ва кўча намойишларини ташкил этиш ва уларда қатнашишга;

б) ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари;

в) шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

г) хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув органларининг аъзоси бўлишга:

д) божхона органларида учинчи шахсларнинг иши бўйича ишончли вакил ёки вакил бўлишга;

е) моддий-техника воситаларидан ва ахборот таъминотидан, молиявий маблағлардан, бошқа давлат мулкидан, шунингдек хизматга тегишли ахборотдан ғаразли мақсадда фойдаланишга;

ж) жисмоний ва юридик шахслардан совғалар, пул тақдирлашлари, ссудалар олишга, улар хизматидан фойдаланишга, кўнгил очиш, дам олиш, транспорт харажатлари учун ҳақ тўлашга маблағ олишга ҳамда лавозим вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа тақдирлашларни олишга ҳақли эмас.

Халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ва амалий учрашувларда вакилликни амалга оширишда бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар томонидан олинган 200 АҚШ долларидан ортиқ суммага тенг бўлган қимматли совғалар сақлаш учун Қўмитага топширилади, уларнинг халқаро спорт мусобақаларида ижодий ва касб-ҳунар танловларида олган шахсий совринлари бундан мустасно.


54. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга таътилларнинг қуйидаги турлари берилади:

а) навбатдаги таътил;

б) қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътиллар;

в) касаллиги бўйича:

г) ижтимоий таътиллар (ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парвариш қилиш, ижодий таътиллар ва ўқиш билан боғлиқ таътиллар);

д) қўшимча таътиллар (зарарли шароитларда вазифаларни бажарганлик учун).

Таътилларнинг муддати суткалар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган давлат байрам кунлари таътиллар муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга навбатдаги, қисқа муддатли таътилларни, шунингдек касаллиги бўйича таътилларнн беришда таътил муддати таътилни ўтказиш, даволаниш жойига боришга ва у ердан қайтиб келиш учун зарур бўлган кунлар сонига кўпаяди, бироқ бу 15 суткадан ортиқ бўлмайди. Байрам саналари муносабати билан дам олиш кунлари кўчирилганда, ушбу кунлар навбатдаги таътилга қўшилади.

Навбатдаги ва қўшимча таътиллар муддати хизмат қилинган вақтга мутаносиб равишда кўрсатиб ўтилган ҳар бир таътилнинг тўлиқ муддатини 12 га бўлиш ва тўлиқ хизмат қилинган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.


55. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга ҳар йилги навбатдаги таътиллар Қўмита бўйича пенсия тайинлайда ҳисобга олинадиган неча йил ишлаганлигига боғлиқ равишда (календарь бўйича ҳисоблаб) қуйидагича берилади:

а) камида 10 йил ишлаганда                - 30 сутка муддатга;

б) 10 йилдан 15 йилгача ишлаганда   - 35 сутка муддатга;

в) 15 йилдан 20 йилгача ишлаганда   - 40 сутка муддатга;

г) 20 йил ва ундан кўп ишлаганда      - 45 сутка муддатга.

Навбатдаги таътил бошлиқлар таркибига кирувчи шахснинг хохишига кўра икки қисмга бўлиниши мумкин, бунда таътилнинг бериладиган қисми 12 суткадан кам бўлмаслиги керак. Таътилни ўтказиш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун тўланадиган йўл пули олиш ҳуқуқи, шунингдек бориш-келиш учун вақт таътилнинг фақат бир қисмига берилади.


56. Навбатдаги ҳар йилги таътил навбатдаги йиллик таътиллар жадвалига мувофиқ божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи ҳар бир шахсга календарь йил давомида берилиши керак, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги йиллик таътилларни 2 йил учун бирлаштиришга рухсат берилган шахслар бундан мустасно. Алоҳида ҳолларда бевосита бошлиқлар - ДБҚБ (ИБК) бошлиқлари, уларга тенг шахслар ва улардан юқори шахсларнинг рухсатн билан навбатдаги таътил бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга, агар фавқулодда вазиятларга кўра таътил ўз вақтида берилмаган бўлса, ўтган йил учун бошланган йилнинг биринчи чорагида берилиши мумкин.

Таътиллар ўрнига пул компенсацияси берилишига йўл қўйилмайди, ўзининг навбатдаги ва қўшимча таътилларидан фойдаланмаган божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг ишдан бўшаши ҳоллари бундан мустасно.


57. Навбатдаги таътил даврида касал бўлиб қолган божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга саломатликни тиклашга оид таътил фойдаланилмаган кунлар сонига узайтирилади. Ушбу ҳолда таътилни узайтириш даволовчи шифокор ва даволаш муассасаси бошлиғи (бош шифокори) томонидан тасдиқланган тегишли ҳужжат асосида таътилни берган бошлиқ томонидан амалга оширилади.


58. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга навбатдаги йиллик таътил муддати божхона органларига хизматга кирган йилда хизматга қабул қилиш кунидан бошлаб бўлган давр учун ҳар бир тўлиқ иш ойи учун таътилнинг ўн иккидан бир қисми ҳисобига ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда 10 сутка ва ундан кўп муддатга таътил олишга ҳуқуқи бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси доирасида таътилни ўтказиш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш қиймати тўланади ҳамда таътилга қўшимча равишда йўл учун вақт берилади. 10 календарь кундан кам бўлган таътил бошлиқлар таркибига кирувчн шахс хоҳишига кўра кейинги йилда навбатдаги таътил билан бирга берилиши мумкин.


59. Фавқулодда ҳолат даври белгиланган, экологик офат зоналари деб эълон қилинган туманларда ҳамда уларга тенглаштирилган жойларда хизматни ўтаётган божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга икки йил учун навбатдаги таътил уларнинг хоҳишига кўра бирлаштирилиши мумкин. Ушбу мансабдор шахслар хизмат бўйича бошқа жойга ўтказилган тақдирда улар томонидан фойдаланилмаган бирлаштирилган таътил янги хизмат жойи бўйича берилади. Хизмат заруриятига кўра янги хизмат жойи бўйича бирлаштирилган таътил ҳар гал бориш-келиш ҳақи тўланган ҳолда белгиланган умумий муддат доирасида икки муддатда берилиши мумкин.


60. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни уларнинг розилигисиз навбатдаги таътилдан чақириб олиш тақиқланади. Хизмат зарурат тақозо этган фавқулодда ҳолларда уларни бевосита бошлиқлар - ДБҚБ (ИБК) бошлиқларининг, уларга тенг ва юқори бошлиқларнинг рухсатн билан навбатдаги таътилдан чақириб олишга йўл қўйилади.

Бунда навбатдаги таътилнинг фойдаланилмаган қисми, қоидага кўра. жорий йилда берилади. Агар таътилнинг фойдаланилмаган қисми 10 суткани ва ундан ортиқни ташкил этса, бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга таътилни ўтказиш жойига бориш-келиш қиймати тўланади, бироқ бу улар чақириб олинган пунктдан узоқ бўлиши мумкин эмас, шунингдек бориш-келиш учун вақт берилади.

Таътилнинг фойдаланилмаган қисми бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг хоҳишига кўра кейинги йилги навбатдаги таътилга қўшилиши мумкин.


61. Ёшига, касаллигига, саломатлигининг чекланган ҳолатига ёки штат қисқаришига кўра божхона органларидан бўшатилаётган бошлиқлар таркибига кирувчи ўрта, катга ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга бўшатилиш йилида, уларнинг хоҳишига кўра, мазкур Низомнинг 56-бандида белгиланган муддатга таътил берилади.

Божхона органларидан ишдан бўшатилаётган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга бўшатилиш йилидаги фойдаланилмаган навбатдаги таътил учун ушбу йилда ишланган вақтга мутаносиб равишда пул компенсацияси тўланади, бироқ 30 суткадан ортиққа эмас, экологик офат ҳудуди ва белгиланган даврда фавқулодда ҳолат ҳудуди деб эълон қилинган туманларда ҳамда уларга тенглаштирилган жойларда хизматни ўтаганларга эса фойдаланилмаган бирлаштирилган таътил учун пул компенсацияси берилади.


62. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга (ҳақ тўланмайдиган) қисқа муддатли таътил энг аввало саломатликни сақлаш, қариндошлик бурчини бажариш, кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш учун, вафот этиш (ҳалок бўлиш) муносабати билан, шунингдек бошқа узрли сабабларга кўра 10 суткагача берилади, таътилни ўтказиш жойига бориш-келиш вақти бунга кирмайди.

Қисқа муддатли таътиллар бериш божхона органларининг тегишли бошлиқлари буйруқлари билан расмийлаштирилади ва улар йиллик таътиллар ҳисобига қўшилмайди.


63. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга касаллик бўйича таътил ҳарбий-даволаш комиссиялари хулосалари асосида берилади. Таътиллар муддати касалликнинг хусусиятига кўра белгиланади. Касаллигага кўра таътилда бўлишнинг ва даволаш муассасаларида даволанишнинг узлуксиз вақти тўрт ойдан ошмаслига керак, амалдаги қонунчилик билан, даволанишда узоқроқ муддат бўлиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу муддат бевосита бошлиқлар ДБҚБ (ИБК) бошлиқларининг, уларга тенг ва улардан юқори бошлиқларнинг қарори билан даволаш муассасалари хулосаси асосида узайтирилиши мумкин. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар касаллигига кўра таътилда ва даволанишда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати томом бўлгач уларнинг бундан кейин хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ҳарбий-даволаш комиссияси текширувидан ўтиши керак.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг улар хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ равишда ярадор бўлиши, контузия олиши ёки шикастланиши билан боғлиқ ҳолда даволанишда бўлиш вақти муддати билан чекланмайди. Улар тиббий текширувга даволаниш томом бўлгандан кейин ёки касаллик натижаси аниқлангандан кейин йўлланади.

Касаллик бўйича таътиллар навбатдага йиллик таътиллар ҳисобига қўшилмайди.

Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар хизматдан бўшатилганда уларга касаллик бўйича таътил берилмайди.


64. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга ижтимоий таътиллар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича (аёлларга), болаларни парвариш қилиш, ўқиш муносабати билан ижодий таътиллар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ва тартибда берилади.

Ижтимоий таътилларда бўлиш вақти божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга берилган махсус унвонда ишланган йилга мувофиқ вақт ишлаганлик учун фоизли устама белгилаш ва пенсия тайинлаш учун унга қўшилади.


65. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга зарарли шароитларда вазифаларни бажарганлик учун қўшимча таътиллар ишчи ва хизматчиларнинг ана шундай тоифалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган таътил муддатига татбиқан белгиланади.

Қўшимча таътиллар бериш тартиби ва шартлари Қўмита раиси томонидан белгиланади.

Қўшимча таътиллар (шу жумладан, ҳақ тўланмайдиган таътиллар) навбатдаги таътиллар билан қўшиб ҳисобланади ва улар билан бир вақтда ёки алоҳида берилиши мумкин.

Хизматнинг зарарли шароитларида ўз вазифасини бажарганлик ва хизматнинг алоҳида характерга эга эканлиги учун айни бир вақтда қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга қўшимча таътил уларнинг танлашига кўра фақат битта асос бўйича берилади.

1986-1987 йиллардаги Чернобил АЭС ҳалокатлари оқибатларини тугатишда қатнашган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга ҳар йили амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа қўшимча таътиллардан ташқари 14 календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Ушбу қўшимча таътил навбатдаги таътилга қўшилиши ёки ходимнинг хоҳишига кўра алоҳида берилиши мумкин. Мазкур таътилни олиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ундан фойдаланмаган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга белгиланган тартибда компенсация тўланади.


66. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга:

хизмат бўйича бошқа жой ва бошқа вазифага ўтказилганда ҳамда истеъфога чиққанда, шунингдек таътилни ўтказиш жойига бепул бориш-келиш ҳуқуқига эга бўлганларга (шу жумладан оила аъзолари ҳам) ташиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси доирасида берилади;

МДҲ мамлакатлари доирасида санаторий ва курортда даволаниш жойига бориш ва келиш чоғида пул қиймати (ҳаво транспортидан ташқари) йилда бир марта тўланади.


67. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрлар бўйича пул ва кийим-бош оладилар.

Эгаллаб турилган лавозим бўйича маош ва берилган унвон бўйича маош бошлиқлар таркибига кирувчи шахснинг ойлик маошини ташкил қилади.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга ҳар йили қуйидаги моддий ёрдамлар кўрсатилади:

- таътилга чиқиш вақтида - иш ҳақи жамғармасидан бир ойлик маош миқдорида;

- "Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида Низом"да назарда тутилган тартибда махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга иш ҳақи жамғармаси ва божхона тизимини ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар берилади.

Мукофотлаш тартиби Қўмита раиси томонидан тасдикланади.


68. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар озиқ-овқат паёк билан таъминланадилар. Озиқ-овқат паёгини бериш меъёри ёки озиқ-овқат паёги қийматининг пул компенсацияси миқдори, агар у натура ҳолида берилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


69. Божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳаёти ва соғлиғи бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан мажбуран шахсий суғурта қилиниши керак.


70. Хизмат вазифаларини бажараётганларида божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга қуйидаги ҳолларда бирйўла нафақа тўланади:

- ҳалок бўлганда - ҳалок бўлганнинг оиласига 50 тагача ойлик маош миқдорида;

- хизмат вазифаларини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олганда - 25 тагача ойлик маош миқдорида;

- унча оғир бўлмаган тан жароҳати олганда - 10 тагача ойлик маош миқдорида.


71. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар ва уларнинг оила аъзолари тиббий хизматдан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимининг даволаш муассасаларидаги санаторий ва курортда, пансионатларда, дам олиш уйларида Қўмита раиси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган шартларда ва тартибда даволаниш ҳуқуқига эгадирлар.

Божхона органларида хизматни ўтаётган даврда яраланган, контузия олган, майиб бўлган ёки касалланган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга санаторий ва курорт муассасаларида стационар даволанишни давом эттириш учун навбатдан ташқари йўлланмалар берилади.



VI. ҲУҚУҚ ВА МАСЪУЛИЯТ


72. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар барча ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бурчларини бажарадилар.


73. Фавқулодда ҳолат жорий қилишда алоҳида ҳудуд деб эълон қилинган жойларда хизмат қилаётган ва хизматга жалб этилган божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар пул билан таъминланадилар ва улар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.


74. Хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатганлиги, вазифаларни намунали бажарганлиги учун божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар давлат мукофотларига тақдим этилиши, хизматга виждонан муносабатда бўлганликлари учун эса тўғридан-тўғри бошлиқлари томонидан рағбатлантирилиши мумкин.


75. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар тўғридан-тўғри бошлиқларнинг рухсати билан олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида ўқишлари мумкин. Уларга тегишли ўқув юртлари тингловчилари ва талабалари учун қонунчиликда белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади.


76. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар жумласидан бўлган аёллар ишчи ва хизматчи ҳомиладор аёллар ва оналар учун қонунчиликда белгиланган барча ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.


77. Ёши, касаллиги, саломатлигининг чекланганлиги, штатлар қисқариши. шахсий илтимос бўйича, бошқа вазирликлар ва идоралар (ташкилотлар)га белгиланган тартибда ишга ўтиши муносабати билан хизматдан бўшатилган ҳамда 20 йил ва ундан ортиқ узоқ муддат хизмат қилган (имтиёзли ҳисобда) божхона органларининг катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларда ва уларнинг оила аъзоларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасаларида тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Тиббий ёрдам билан таъминланиш бўйича бундай ҳуқуқ хизмат вазифаларини бажараётган вақтда ҳалок бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг оила аъзоларида ҳам сақланиб қолади.

Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасаларида тиббий ёрдам билан таъминланиш ҳамда санаторий ва курортда даволаниш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг қўшимча тоифалари Ички ишлар вазири билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан белгиланади.


78. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг божхона органларидаги хизматда бўлган вақтлари уларнинг умумий ва узлуксиз иш стажига, шунингдек, мутахассислик бўйича иш стажига қонунчиликка мувофиқ қўшилади.


79. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар:

а) интизомни бузганлик учун - Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий уставига мувофиқ;

б) маъмурий ҳуқуқ бузишларни содир этганлик учун - қонунчиликка мувофиқ интизомий ёки маъмурий жавобгарликка;

в) жиноятлар содир этганлик учун - қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка;

г) моддий зарар етказганлик учун - қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


80. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчларини бажаришлари муносабати билан уларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонунчилик билан белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар томонидан ўз хизмат бурчларини бажаришлари муносабати билан уларнинг ва улар оила, аъзоларининг ҳаётини, саломатлигини, обрўйини ва қадр-қимматини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилад.


81. Божхона органларининг мансабдор шахслари юқори бошлиқларининг қасддан ноқонуний ёки жиноий тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар.


82. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар ўзларига нисбатан мансабдор шахсларнинг интизомий жазолаш, лавозимдан четлаштириш ёки божхона органларидан бўшатиш тўғрисидаги қарорлари устидан у эълон қилинган кундан бошлаб кечи билан бир ой муддатда, бироқ олти ойдан кечиктирмасдан юқори инстанцияга шикоят қилишга ҳақлидирлар.

Қонунга зид равишда бўшатилиши муносабати билан шахс божхона органларида хизматда бўлмагандаги вақт (календарь ҳисобида), унинг божхона органларидаги хизмати стажига, махсус хизматда ишлаган йилларига қўшилади ва унинг учун тўлиқ миқдорда иш ҳақи тўланади.

Божхона органларининг тўғридан-тўғри бошлиқлари ва бошқа мансабдор шахслари мазкур Низом талабларига ва хизматни ўташ ҳамда кадрлар билан ишлаш масалаларига оид бошқа меъёрий ҳужжатларги аниқ риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар томонидан бузилган ҳуқуқ тезлик билан тикланиши керак, бундай бузилишга йўл қўйишда айбдор бўлган мансабдор шахслар эса жавобгарликка тортиладилар, қонунчилик билан белгиланган ҳолларда эса - етказилган моддий зарарни белгиланган тартибда ундириб олган ҳолда жавобгарликка тортиладилар.

Тўғридан-тўғри бошлиқлар ўзига бўйсунувчи ходимларга хизматнинг хавфсиз ва нормал шарт-шароитлари, уларнинг хизмат, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ўсишлари ва дам олишлари учун аниқ имкониятлар яратиб беришга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек мазкур Низомда назарда тутилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишни таъминлашга мажбурдирлар.



VII. ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


83. Божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни заҳирага ёки истеъфога барча асослар бўйича бўшатиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

а) божхона хизмати подполковнигигача  ДБҚ бошқармалари, ИБК, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар божхона бошқармалари бошлиқлари, шунингдек ўзларига Қўимта раиси томонидан шундай ҳуқуқ берилган уларга тенг бошлиқлар томонидан;

б) божхона хизмати полковнигигача  Қўмита раиси томонидан;

в) олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар  Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилгандан кейин Қўмита раиси томонидан.

Бошлиқлар таркибига кирувчи вафот этган, ҳалок бўлган, бедарак йўқ деб эътироф этилган, шунингдек махсус унвондан маҳрум қилинган шахслар божхона органлари кадрлари таркибидан Қўмита раиси белгилаган тартибда чиқарилади.


84. Кичик бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар божхона органларидаги хизматдан:

а) ёш бўйича  улар учун мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган хизматда туриш учун чекланган ёшга етганлиги муносабати билан;

б) касаллиги бўйича  ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан тинчлик вақтида ҳарбий хизматга яроқсиз (уруш вақтида  иккинчи даражали чекланган ҳолда яроқли), шунингдек, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлар;

в) чекланган саломатлик бўйича  ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан сафдан ташқари (уруш вақтида  биринчи даражали чекланган ҳолда яроқли), бўш лавозимлар йўқлиги муносабати билан улардан хизматда фойдаланиш мумкин бўлмаганда ҳарбий хизматга яроқли деб топилганлар;

г) штатлар қисқариши бўйича - штатлар қисқариши ёки ташкилий тадбирлар муносабати билан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмаганда;

д) хизмат қилиш тўғрисидаги контракт муддати тугаши бўйича;

е) шахсий илтимос бўйича - агар кичик бошлиқлар таркибига кирувчи шахс хизмат қилиш тўғрисидаги контракт муддати тугагунга қадар хизматни тўхтатиш истагини билдирганда;

ж) аттестациядан ўтказиш тартибида хизмат бўйича мос келмаганда;

з) хизмат интизомини бузганлик учун Божхона органларининг Интизомий уставига мувофиқ хизматдан бўшатиладилар.


85. Ўрта, катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни божхона органларидан бўшатиш қуйидагича амалга оширилади:

а) агар бўшатилаётганлар тегишли ҳарбий унвонга эга бўлган шахсларнинг заҳирада туриши учун қонунчилик билан белгиланган чекланган ёшга етмаган ва саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли бўлса - заҳирага бўшатилади (ҳарбий ҳисобга қўйган ҳолда);

б) агар бўшатилаётганлар тегишли ҳарбий унвонга эга бўлган шахсларнинг заҳирада туриши учун қонунчилик билан белгиланган чекланган ёшга етган ёки ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб эътироф этилган бўлса истеъфога чиқарилади (ҳарбий ҳисобдан чиқарган ҳолда).


86. Ўрта, катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар қуйидаги сабабларга кўра хизматдан заҳирага бўшатилади:

а) ёш бўйича мазкур Низомнинг 6-банди билан улар учун белгиланган хизматда туриш учун чеклангаи ёшга етганлик муносабати билан;

б) касаллик бўйича - ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан тинчлик вақтида ҳарбий хизматга яроқсиз (уруш вақтида - иккинчи даражали чекланган ҳолда яроқли) деб топилганлар;

в) чекланган саломатлик бўйича - ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан сафдан ташқари (уруш вақтида - биринчи даражали чекланган ҳолда яроқли) ҳарбий хизматга яроқли деб топилганлар, тегишли бўш лавозимлар йўқлиги муносабати билан улардан хизматда фойдаланиш мумкин бўлмаганда;

г) штатлар қисқариши бўйича - штатлар қисқариши ёки ташкилий тадбирлар муносабати билан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмаганда;

д) шахсий илтимос бўйича;

е) бошқа вазирликлар, идоралар (ташкилотлар)га ишга ўтиш муносабати билан;

ж) аттестациядан ўтказиш тартибида хизмат бўйича мос келмаганда.


87. Катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар қуйидаги ҳолларда ҳарбий ҳисобдан чиқарган ҳолда истеъфога чиқариладилар:

а) ёш бўйича - тегишли ҳарбий унвонларга эга бўлган шахсларнинг заҳирада туриши учун қонунчилик билан белгиланган чекланган ёшга етганлар;

б) касаллик бўйича - ҳарбий-врачлар комиссияси томонидан ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлар.


88. Хизмат интизомини мунтазам равишда бузувчи, божхона органларига доғ тушурувчи божхона органлари хизматида бўлишга номуносиб ножўя ишлар қилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона органларинииг Интизомий уставига мувофиқ божхона органларидан бўшатиладилар.


89. Жиноят қилганлик учун суд томонидан ҳукм қилинган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар (шу жумладан, махсус унвондан маҳрум қилмасдан ҳам) ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг божхона органларидан бўшатиладилар.


90. Бошлиқлар таркибига кирувчи вафот этган, ҳалок бўлган, Ўзбекистон Республикасининг белгиланган қонунчилиги билан бедарак йўқ деб эътироф этилган, шунингдек махсус унвондан маҳрум этилган шахслар Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда божхона органлари кадрлари таркибидан чиқарилади.


91. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар бўшатилиши тўғрисида тегишли бошлиқлар томонидан қоидага кўра, бўшатилишга тақдим этилишидан икки ой олдин хабардор қилинади.


92. Божхона органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган, хизмат даврида ўзининг ижобий фазилатларини намоён этган божхона хизмати полковниги махсус унвонларидаги ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга божхона органларидан бўшатишда бўшатаётган бошлиқлар буйруқлари билан белгиланган формадаги кийим-бошни кийиб юриш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Айни шу бошлиқлар томонидан улар содир этилган жиноятлар ёки божхона органларига доғ тушурувчи ножўя ишлар содир этганлик учун ҳукм қилинганлиги муносабати билан белгиланган форма кийимини кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилишлари мумкин.


93. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар божхона органларидан бўшатилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйиладилар.


94. Бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартиб ва шартлар бўйича амалга оширилади.