Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2011 й. 132-сон "Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2011 й.

N 132



ИМПОРТ ҚИЛИШДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ  КОДЕКСИ  211-МОДДАСИНИНГ  6-БАНДИДА

НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ТАТБИҚ ҚИЛИНМАЙДИГАН

ДОРИВОР ВОСИТАЛАР ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ

РЎЙХАТИГА  ЎЗГАРТИРИШ  ВА  ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тайёр доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари импортини тартибга солиш тўғрисида" 2011 йил 25 февралдаги 49-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ билан биргаликда Импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар оғишмай бажарилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 19-сон, 192-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 34-модда