Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.01.1996 й. ПФ-1354-сон "Экспорт қилиниши тақиқланган маҳсулотлар ва товарларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши кураш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.01.1996 й.

N ПФ-1354



ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНГАН БУЮМЛАР

ВА МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИГА

ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Маҳсулотлар ва буюмларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтириш, олиб қўйилган товар-моддий бойликларни мусодара қилишни тартибга солиш ҳамда уларни сотиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида:


1. Барча турдаги моллар (майда ва йирик қорамоллар, чучқа, от, зотдор чорва) ҳамда паррандалар, гўшт ва гўшт маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасига ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар божхона хизматларига Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-cон қарори (7-илова) билан экспорт қилиш, тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш чоғида уларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қ. Гатаулин) ва Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев) экспорт қилиш тақиқланган товарлар ҳамда маҳсулотларни мусодара этиш тартибини 10 кун муддат ичида тайёрлаб, тасдиқласинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли божхона хизматларининг қарорлари асосида 10 кун муддат ичида мусодара этилган товар-моддий бойликлар баҳоланиши ва сотилишини таъминласинлар.


4. Адлия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига қўшимчалар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим этсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., 1-2-сон, 1-модда