Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-24-сон, Молия вазирлигининг 45-сон "Жисмоний шахслар номига жўнатиладиган товарларга нисбатан божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш бўйича Тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 20.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2008 й. 549-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2008 й.

N 549-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.05.2008 й.

N 01-02/8-24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2008 й.

N 45


ҚАРОРИ



Жисмоний шахслар номига жўнатиладиган

товарларга нисбатан божхона тўловларини

ҳисоблаш ва ундириш бўйича Тушунтиришни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 9 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 7-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" ва 2002 йил 26 июлдаги 267-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 1998 йил 19 ноябрдаги 39 ва 04-02-05/776-сонли қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслар номига жўнатиладиган товарларга нисбатан божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш бўйича Тушунтириш" (1998 йил 25 ноябрь, рўйхат рақами 549) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 213-модда.