Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 54-сон, Молия вазирлигининг 25-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-1463-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-6-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 24.03.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.04.2010 й. 1802-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2010 й.

N 1802-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2010 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2010 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2010 й.

N ЭГ-01/10-1463


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.03.2010 й.

N 01-02/8-6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм

ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2010 йил 23 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784, 01-02/8-38-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига (рўйхат рақами 1802, 2008 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 163-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Иқтисодиёт вазири                                                    С. Бекенов



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                Э. Ғаниев



Давлат божхона қўмитаси раиси                              С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм

ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

24.

8426 11 000 0 - 8426 19 000 0,

8426 20 000 0

(юк кўтариш қобилияти 8 тн. гача бўлган минорали кранлардан ташқари),

8426 30 000 0 - 8426 99 000 0


Кема деррик-кранлар; кўтариш кранлари, шу жумладан, кабел - кранлар; ҳаракатланадиган кўтарма фермалар, порталли юк ортувчилар ва юк кўтариш крани билан жиҳозланган аравачалар


2. 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

81.

8704 10,

8704 21 100 0,

8704 22 100 0,

8704 23 100 0,

8704 23 910 1,

8704 23 910 2,

8704 23 910 4,

8704 31 100 0,

8704 32 100 0

Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган,

8705 (юк кўтариш қобилияти 25 тн. гача бўлган автокранлардан ташқари ТИФ ТН коди 8705 10 009 0)

Евро 2 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган


Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари


                 

                

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 119-модда.