Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 14.11.2014 й. 01-02/12-25-сон “Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 24.11.2014 й. 2419-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2014 й.

N 2419-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.11.2014 й.

N 01-02/12-25


ҚАРОРИ



Импорт қилинадиган товарларни божхонада

расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги ва "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-10-сон қарори (рўйхат рақами 2419, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандининг "в" кичик бандидан "импорт" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                    З. Дусанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 1 декабрь, 48-сон, 574-модда