Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш Қоидалари (ЎзР ВМ 05.02.2014 й. 22-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 февралдаги

22-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг

ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан

давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт

қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини

маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш шартларини белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бирка - оғирлигини, бориш жойини, тайёрланишини, таркибини, эгасини ёки бошқа маълумотларни белгилаш учун товарни ишлаб чиқариш вақтида қўйиладиган ёзув ёзилган (қоғоз, ёғоч, картон, чарм, металл ва бошқалардан тайёрланган) пластинка;


лейбл - ишлаб чиқарувчи завод томонидан ип ёки тасма ёрдамида товарга маҳкамланадиган, ёзув ёзилган ёрлиқ;


маркировка - импорт қилинадиган товарнинг истеъмол упаковкасидаги ва (ёки) идишдаги матн, расмлар ёки маълумот берувчи белгилар;


стикер - этикетка ёки упаковкага кирмаган қўшимча маълумотларни жойлаштириш учун хизмат қиладиган махсус елим қатламли этикетка;


идиш - ўзида маҳсулотни жойлаштириш учун буюмни ифодалайдиган упаковканинг асосий элементи;


транспорт идиши - мустақил транспорт бирлигини ҳосил қилувчи идиш;


упаковка - маҳсулотни шикастланиш ва нобудгарчиликдан, атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган восита ёки воситалар мажмуи, шунингдек маҳсулотнинг айланиш жараёни;


истеъмол упаковкаси - транспорт идиши функциясини бажармайдиган, истеъмолчига маҳсулот билан биргаликда тушган идиш;


этикетка - товарни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи корхонанинг савдо маркаси, номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва (ёки) товар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда унга ёпиштирилган чизмали ва матнли белги;


формуляр, паспорт - товар тўғрисидаги маълумотлар ёзиладиган варақ (дафтар).



II. ДАВЛАТ ТИЛИДА МАРКИРОВКА ҚИЛИНИШИ

МАЖБУРИЙ БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ

МАРКИРОВКА ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига 1-иловага киритилган ҳамда товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматга кирувчи истеъмол упаковкасида бевосита чакана савдога тушадиган товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт. Истеъмолда бўлган товарларни маркировка қилиш ушбу Қоидаларга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кириладиган товарлар;

кўргазма намуналари, синаш, татбиқ этиш ва маркетинг учун намуналар сифатидаги товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан давлат тилида мажбурий маркировка қилинмайди.


5. Давлат тилидаги маркировканинг маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан амалга оширилади.


6. Давлат тилидаги маркировка ушбу Қоидаларга илова* талабларига мувофиқ истеъмолчи учун тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.


7. Товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари ва тавсифи, шунингдек ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкасидаги бошқа маълумотлар ушбу Қоидаларга иловага* мувофиқ маркировкада давлат тилида кўрсатилиши керак.


8. Қуйидагиларга:

давлат тилидаги маркировкага ишлаб чиқарувчи корхонанинг бошқа тиллардаги маркировкасида мавжуд бўлмаган қўшимча маълумотлар киритилишига;

давлат тилидаги маркировкада баён қилинган маълумотларнинг бошқа тиллардаги ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкасига мувофиқлигини таҳлил қилиш имконини бермайдиган ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган маркировка юзасига товарнинг упаковкасига стикерни елимлаш усули билан товарни давлат тилида маркировка қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ушбу Қоидаларга иловага* мувофиқ амалга оширилади.


III. ДАВЛАТ ТИЛИДА МАЖБУРИЙ МАРКИРОВКА

ҚИЛИНАДИГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ

БОЖХОНАДА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ


10. Импорт қилувчи давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилиш юзасидан ўзи тузадиган контракт шартларида товарни давлат тилида маркировка қилиш талабини назарда тутиши керак.


11. Товарни "эркин муомала (импорт) учун чиқариш" божхона режимида расмийлаштириш уни товардаги маркировка билан танлаб солиштиргандан кейин божхона органлари ходимлари томонидан амалга оширилади.


12. Давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган олиб кирилган товарлар давлат тилида маркировка қилинмаган шаклда "эркин муомала (импорт) учун чиқариш" божхона режимида божхонада расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.


13. Эркин индустриал (иқтисодий) зонага олиб кириладиган товарлар "эркин муомала (импорт) учун чиқариш" божхона режимида расмийлаштирилган ҳолларда давлат тилида маркировка қилинади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Товарнинг давлат тилидаги маркировкаси матнининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун импорт қилувчи ва сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар жавоб беради.


15. Божхона органлари томонидан ушбу Қоидаларга иловада* кўрсатилмаган давлат тилидаги маркировкадаги маълумотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


16. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 февраль, 6-сон, 67-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 2-сон, 10-модда