Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 17.11.2012 й. 01-02/12-32-сон "Бутун (қурилаётган) объектлар учун юкларни декларациялаш тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2012 й. 71-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2012 й.

N 71-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

17.11.2012 й.

N 01-02/12-32


ҚАРОРИ



"Бутун (қурилаётган) объектлар учун юкларни

декларациялаш тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқномани

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2012 йил 21 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг "Бутун (қурилаётган) объектлар учун юкларни декларациялаш тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 71, 1994 йил 13 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                   З. Дусанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 570-модда