Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 5-сон, Молия вазирлигининг 27-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-13-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 14.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2013 й. 472-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2013 й.

N 472-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.03.2013 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.03.2013 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.03.2013 й.

N 01-02/12-13


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона

ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб

чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини

божхонада расмийлаштириш тартибини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 34-35-сон, 345-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 42-сон, 455-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 1998 йил 9 июлда 01/12-7-сон, Молия вазирлиги 1998 йил 10 августда 13-02-13/373-сон ва Давлат божхона қўмитаси 1998 йил 10 июлда 02/20-21-сон (рўйхат рақами 472, 1998 йил 11 август) билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш тартиби ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

Э. Ганиев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 апрель, 13-сон, 172-модда