Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 335-B-сон, Давлат божхона қўмитасининг 02-02/12-26-сон “Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 12.06.2015 й. қарори, АВ томонидан 09.07.2015 й. 2694-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2015 й.

N 2694

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

12.06.2015 й.

N 335-B

   

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.06.2015 й.

N 02-02/12-26

ҚАРОРИ



Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда

транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:


1. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси

    

Ф. Муллажонов

Давлат божхона қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

Ш. Хайруллаев

               


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 365-модда