Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-26-сон "Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ягона баҳоларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 27.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2008 й. 458-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2008 й.

N 458-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2008 й.

N 53

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.05.2008 й.

N 2008-26


ҚАРОРИ



Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ягона

баҳоларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида

акс эттириш тартибини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 9 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сонли буйруғи билан тасдиқланган Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979)нинг 83-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 26 июндаги 17-07/62 ва 98-106-сон билан тасдиқланган Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ягона баҳоларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш тартиби (1998 йил 29 июль, рўйхат рақами 458) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


Молия вазири                                                                        Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                               Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 214-модда.