Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини ўзаро текшириш Тартиби (ЎзР ВМ 04.08.1998 й. 332-сон Қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 августдаги

332-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари

ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари

тўғрилигини ўзаро текшириш

ТАРТИБИ


1. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 1998 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра хизмат кўрсатувчи банклар, солиқ ва молия органлари, статистика органлари мутахассислари билан биргаликда бир ой муддатда ўтказилади.

Ахборотни тўплаш ва уни тақдим этиш учун жавобгарлик Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига юкланади.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва холдинг компанияларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини ўзаро текшириш бўйича ишларини мувофиқлаштириш ва ушбу иш якунлари бўйича таклифлар киритишни тармоқ эксперт комиссиялари амалга оширадилар.


3. Қуйидагилар тармоқ эксперт комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

барча хўжалик юритувчи субъектлар тўлиқ қамраб олиниши ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини текшириш сифатли ўтказилиши таъминланишини назорат қилиш;

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини текшириш натижаларини умумлаштириш;

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун бажарилган иш якунлари бўйича ва ундириб олиниши гумон бўлган ўзаро қарздорлик миқдорлари тўғрисида таклифлар киритиш.


4. Хўжалик юритувчи субъектлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари қарздорлик тўғрилигини текшириш ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши ҳамда муддатни ва тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари амалда акс эттирилиши, шунингдек ўзаро қарзлар бўйича солиштириб чиқиш далолатномалари тузилиши учун шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзаро қарздорлик тўғрилигини текширишни жадаллаштириш ва солиштириб чиқиш далолатномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар жойнинг ўзига бориб кредиторлик қарзи бўлган хўжалик юритувчи субъектлар билан ўз қарзларини солиштириб чиқадилар.


6. Хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари бош дафтар билан солиштириб чиқилган далолатнома журналлар ёки кундалик кирим-чиқим далолатномалари асосида счётлар бўйича (09, 19, 45, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 67, 68, 69, 70, 71, 73, 75, 76, 78) дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларни тўлдирадилар.


7. Хўжалик юритувчи субъектларда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилиги узил-кесил текшириб чиқилгандан кейин мазкур Тартибга илова бўйича маълумотлар тўлдирилади. Ушбу маълумотларда тизим ички қарздорлиги, республика доирасида ва унинг ташқарисидаги қарздорлик (МДҲ мамлакатлари ва олис хориж мамлакатлари бўйича) алоҳида сатрда кўрсатилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ғайриқонуний равишда ундирилганлиги туфайли пайдо бўлган дебитор қарздорлик миқдори ҳам алоҳида кўрсатилади.

Бундан ташқари, кредиторлик қарзлари бўйича маълумотларда Ҳукумат қарорларига кўра муддати кечиктирилган кредиторлик қарзлари ажратиб кўрсатилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларига солиштириб чиқиш далолатномалари нусхалари маълумотларда кўрсатиб қўйилган маблағни текшириш ва умумлаштириш учун хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади.

Туман статистика органлари, хизмат кўрсатувчи банклар ва солиқ органлари дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг умумий миқдорини бухгалтерия баланси маълумотлари ва солиштириб чиқиш далолатномаларини маълумотларда келтирилган миқдорлар билан солиштириб чиқадилар ҳамда маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдилар. Шундан кейин солиштириб чиқиш далолатномалари нусхалари хизмат кўрсатувчи банкларда қолади.

Агар хўжалик юритувчи субъектда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ўз ҳолига ташлаб қўйилган бўлса ёки комиссияга тақдим этилган ҳисобга олишда, маълумотларда қолоқликка йўқ қўйилган бўлса, бу ҳақда қайт этиб қўйилади. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида йўл қўйилган қоидани бузишлар, ҳужжатлар йўқолиб қолиши ҳоллари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига берилади.

Хизмат кўрсатувчи банклар ва солиқ органлари жойнинг ўзига бориб маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини оралатиб текширадилар, бу ҳақда маълумотнома ёки далолатнома тузилади. Зарурият бўлганда таъсир кўрсатишнинг тегишли чора-тадбирлари кўрилади.


8. Ҳар бир дебитор ёки кредитор бўйича қарздорлик миқдори солиштириб чиқиш далолатномалари ёки дебитор (кредитор)нинг ўз қарзларини келишилган миқдорда тан олганлиги тўғрисидаги бошқа расмий ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ҳужжатни тузишда дебитор ёки кредиторга тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилиши шарт.


9. Агар дебитор (кредитор) тугатилган бўлса ёки унинг жойлашган жойи аниқланмаган тақдирда, бу ҳақда далолатнома тузилади, у солиқ органларига тақдим этилади, далолатнома нусхаси хизмат кўрсатувчи банк муассасасига тақдим этилади. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирлар кўрилади.


10. Ҳар бир дебитор (кредитор) бўйича қарздорлик миқдори изчил равишда улар ҳосил бўлиши муддатлари бўйича (60 кунгача, 60 кундан 1 йилгача, 1 йилдан 3 йилгача, 3 йилдан ортиқ) гуруҳларга ажратилади.


11. Қарздорликнинг тўғрилигини ўзаро текширувчи корхоналар ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари 2-картотекадаги тўлов ҳужжатларини солиштириб чиқиш далолатномаларига мувофиқ такроран тақдим этиш учун қайтарадилар.


12. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилиги узил-кесил текшириб чиқилганидан кейин хўжалик юритувчи субъект томонидан илова қилинаётган жадваллар тўлдирилади. Жадвалларда хўжалик юритувчи субъектга тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек унинг кредиторлари ва дебиторларига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақамлари ёзиб қўйилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва бош бухгалтери имзоси қўйилган жадваллар юқори турувчи ташкилотга, жадвалларнинг нусхалари банкнинг хизмат кўрсатувчи муассасасига тақдим этилади. Жадваллар ҳам қоғозда, ҳам компьютер файллари шаклида (Microsoft Excel электрон жадваллари) тақдим этилади.


13. Тўпланган жадваллар тармоқнинг бош ташкилоти томонидан Microsoft Excel электрон жадваллари шаклида умумлаштирилади. Айни вақтда тўпланган маълумотлар умумлаштириш учун Марказий банкнинг минтақавий бош бошқармаларига берилади.


14. Хизмат кўрсатувчи банкларнинг бўлимлари хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотларни вазирликлар бўйича умумлаштирадилар ва хизмат кўрсатувчи банкларнинг вилоятлар бошқармаларига юборадилар.


15. Хизмат кўрсатувчи банкларнинг вилоятлар бошқармалари маълумотларнинг туманлар бўйича тузилиши тўғрилигини текширадилар, умуман вилоят ҳамда вазирликлар бўйича солиштириб чиқадилар ҳамда таҳлил қилиш ва жамлаш учун Марказий банкнинг бош бошқармаларига ва хизмат кўрсатувчи банкларнинг республика бошқармаларига юборадилар.


16. Хизмат кўрсатувчи банкларнинг республика муассасалари ахборотни вазирликлар ва идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар ва компаниялар билан биргаликда солиштириб чиқадилар ва таҳлил қиладилар ҳамда уни қисқартириш бўйича таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини текшириш бўйича тармоқ ишчи комиссияларига юборадилар.


17. Тармоқ эксперт комиссиялари тақдим этилган материалларни таҳлил қиладилар, умумлаштирадилар ҳамда Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш юзасидан таклифлар киритадилар.






Тартибга

ИЛОВА


1-ЖАДВАЛ



___________________________ бўйича

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича

МАЪЛУМОТЛАР

(солиқ тўловчининг номи ва идентификация

рақами ва хизмат кўрсатувчи банк)


(млн.сўм.)

Дебиторлик қарзи


Жами


шу жумладан


умумий қарздорлик юзасидан

муд-

датли

60 кун

ичида


узайтирилган


харидор

ва буюрт-

мачилар

билан ҳисоб-

китоблар


бўнак

тўлов-

лари


ходимлар

билан

ҳисоб-

китоблар


бош-

қалар


60

кун-

дан 1

йил-

гача


1

йил-

дан 3

йил-

гача


3

йил-

дан

ортиқ


Кредиторлик қарзи


Жами


шу жумладан

умумий қарздорлик юзасидан

муд-

датли

60 кун

ичида


узайтирилган


мол етказиб

берувчилар

билан ҳисоб-

китоблар


олинган

бўнаклар


меҳнатга

ҳақ тўлаш

ва ижти-

моий

суғуртага

оид қарз-

дорлик


бош-

қалар


60

кун-

дан 1

йил-

гача


1

йил-

дан 3

йил-

гача


3

йил-

дан

ортиқ


Жами


Шу жумладан:

а) республика ичида

ундан тизим ичидагиси

б) республика ташқарисида


Имзолар:

               Корхона раҳбари

               Статистика органи раҳбари

               Солиқ органи раҳбари

               Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари




Тартибнинг

1-жадвалига илова


__________________________________________________

корхона бўйича маблағларнинг сарфланиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1998 йил 1 июлига бўлган ҳолати бўйича


(млн.сўм.)

Ишлаб чиқариш

заҳиралари


Тугалланмаган

ишлаб чиқариш


Тайёр маҳсулот


Тугалланма-

ган капитал

қурилиш


Ўрнатилма-

ган ускуна


жами


шу жумладан

нормативлар-

дан ортиқ

бўлган


жами


шу жумладан

нормативлар-

дан ортиқ бўлган


жами


шу жумладан

нормативлар-

дан ортиқ

бўлган


Имзолар:

               Корхона раҳбари

               Статистика органи раҳбари

               Солиқ органи раҳбари

               Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари






2-ЖАДВАЛ



_______________ бўйича

республика ичидаги дебиторлик қарзларини

солиштириш натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


(солиқ тўловчининг номи ва идентификация

рақами ва хизмат кўрсатувчи банк)

Юқори

турувчи

ташкилот


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Дебиторлик қарзи


Жами


Шу жумладан узайтирилган


Суммаси


Ундан

солиштириш

далолатномаси

асосида

тасдиқланган


Суммаси


Ундан

солиштириш

далолатномаси

асосида

тасдиқланган


2

3

4


5

6

7

жадвал давоми

Муддати узайтирилган қарздорликнинг

юзага келиш сабаблари


Қарзни

ундириш

бўйича

хўжалик

органининг

ўзи томонидан

кўриладиган

чоралар


Хўжалик органига

нисбатан солиқ ва

ҳуқуқни муҳофаза

қилиш органлари

томонидан

кўриладиган

чоралар


Олдиндан

тўловсиз

юклаб

жўнатиш


Қисман

тўлов амалга

оширилган

ҳолда юклаб

жўнатиш


Бўнак

тўловлари

бўйича

маҳсулотни

тўлиқ етказиб

бермаслик


ва ҳока-

золар


8

9

10


11

12

13

Имзолар:

               Корхона раҳбари

               Статистика органи раҳбари

               Солиқ органи раҳбари

               Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари






2а-ЖАДВАЛ



_____________________ бўйича

республика ичидаги кредиторлик қарзларини

солиштириш натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


(солиқ тўловчининг номи ва идентификация

рақами ва хизмат кўрсатувчи банк)

Юқори

турувчи

ташкилот


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Кредиторлик қарзи


Жами


Шу жумладан

узайтирилган


Суммаси


Ундан

солиштириш

далолатномаси

асосида

тасдиқланган


Суммаси


Ундан

солиштириш

далолатномаси

асосида

тасдиқланган


2

3

4


5

6

7

жадвал давоми

Муддати узайтирилган

қарздорликнинг юзага

келиш сабаблари


Қарзни ундириш бўйича

хўжалик органининг ўзи

томонидан кўриладиган

чоралар


Хўжалик органига

нисбатан солиқ ва ҳуқуқни

муҳофаза қилиш органлари

томонидан кўриладиган

чоралар


Тўловга

ноқобиллик


ва ҳоказолар




8

9


10

11

Имзолар:

               Корхона раҳбари

               Статистика органи раҳбари

               Солиқ органи раҳбари

               Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари






3-ЖАДВАЛ



_________________ корхонаси бўйича 1998 йил

1 июлга бўлган ҳолатда маҳсулотни Ўзбекистон

Республикасидан ташқарига юклаб жўнатилганлик

учундебиторлик қарзлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва

хизмат кўрсатувчи _____________ банк бўлинмаси)

Т/р


Қабул

қилувчи

корхона


Мамлакат

шаҳар


ТИАВда

шартномани

рўйхатдан

ўтказиш санаси,

юклаб жўнатиш

санаси


Шартнома

бўйича тўлов

амалга

оширилган

сана


Маҳсулот

номи


Қиймати


млн.

сўмда


минг

$да


жадвал давоми

Тўланмаган қарз


Муддати узайтирилган

қарздорликнинг юзага

келиш сабаблари


Кўри-

ладиган

чоралар

(даъво

қўзғатиш

ишлари)


Жами


Шу жумладан

60 кундан

ортиқ бўлган

қарздорлик


Олдин

тўловни

амалга

оширмасдан

юклаб

жўнатиш


Юклаб

жўнатилган

маҳсулот

учун қисман

ҳисоб-китоб

қилиш


Олдиндан

ҳақи

тўланган

товарнинг

келиб

тушмас-

лиги


ва

ҳока-

зо


млн.

сўмда


минг

$да


млн.

сўмда


минг

$да


Имзолар:

               Корхона раҳбари

               Статистика органи раҳбари

               Солиқ органи раҳбари

               Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари