Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 83-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 7/12-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 24.07.2003 й. Қарори (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1268-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2003 й.

N 1268

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.07.2003 й.

N 83


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.07.2003 й.

N 7/12

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 8 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-сонли ва 1993 йил 16 августдаги 287-ф-сонли фармойишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Илова қилинаётган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома" тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кучга киритилсин.


3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йилнинг 19 апрелдаги 28-сонва 497/И-1-01-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-фармойишига асосан нашр этилган) МДҲ мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йилнинг 19 апрелдаги 28-сонли ва 497/И-1-01-сонли МДҲ мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 1993 йил 29/22 декабрдаги 92-сон ва 1329/11-сонли хати.


Молия вазири

М.Б. Нурмуратов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Абидов




"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 йил, 11-сон