Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 16.08.2004 й. 101-сон "Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни (янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2004 й.

N 1401



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.08.2004 й.

N 101


БУЙРУҒИ



Асосий воситалар қийматини балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни

(янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида

(2004 йил 8 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 февралдаги 26-сонли "Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 5 апрель, рўйхат рақами 1023-сон  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                                   С. Раҳимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 398-модда.