Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 03.02.2000 й. 887-сон билан рўйхатга олинган, ИНКИК 29.12.1999 й. 17-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2000 й.

N 887



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ

ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

29.12.1999 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

БИЛАН КЕЛИШИЛГАН

28.12.1999 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва

мажбуриятларини инвентаризация қилишни

ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС)га мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тугатилаётган банкрот корхонанинг (кейинги ўринларда - тугатилаётган корхона) сотувга қўйиладиган мол-мулки ҳамда мажбуриятларини инвентаризация қилишни ўтказиш ва уларнинг баланс қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

1.2. Мазкур йўриқномада қуйидаги тушунчалар ишлатилади:


тугатилаётган корхонанинг мол-мулки - асосий воситалар (бинолар, иншоотлар, тугалланмаган капитал қурилиш, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускуналар, ўрнатилмаган асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техникаси, ўлчов ва тўғриловчи ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари ва ҳ.к.), номоддий активлар, шу жумладан ижарага берилган, кутубхона фондлари, молиявий қўйилмалар, ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулотлар, товарлар, бошқа захиралар, кассадаги ва банкдаги ҳисобварақлардаги пул маблағлари, бошқа юридик шахсларнинг қимматли қоғозлари, улушлар ва тугатилаётган корхонанинг баланси бўйича бошқа молиявий ва жорий активлар, даъво билдириш муддати тугамаган дебиторлик қарзи, тугатилаётган корхонанинг балансида ҳисобга олинадиган бошқа мол-мулк, шунингдек бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк;

тугатилаётган корхонанинг мажбуриятлари - бюджет олдидаги қарз, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисобварақлар, кредиторлик қарзи, банк кредитлари, займлар ва бошқа қарзлар;


тугатилаётган корхонанинг мол-мулки қийматини аниқлаш - мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини, унинг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилишини аниқлаш, асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қийматини аниқлаш;


моддий жавобгар шахс  моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ тугатилаётган корхонанинг мол-мулки учун жавобгар бўлган шахс.


ҳисоб ходими  ўзининг лавозим вазифаларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадиган шахс.


1.3. Жойлашган еридан қатъи назар, тугатилаётган корхонанинг барча мол-мулки ва мажбуриятлари, жумладан консервация қилинган асосий воситалар, алоҳида балансга ажратилган, лекин юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларнинг (ёрдамчи хўжалик, уй-жой коммунал хўжалиги ва ҳ.к.) мол-мулки, ишлаб чиқариш захиралари ва тугатилаётган корхонага қарашли бўлмаган, лекин балансдан ташқарида ҳисобга олинган (консигнацияга олинган, масъулятли сақланишда бўлган, ижрага олинган, қайта ишлаш учун олинган), ижарага берилган бошқа мол-мулк турлари, шунингдек бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентарланиши керак.


1.4. Инвентаризация қилишнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

- мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш;

- ликвидсиз ва тўлиқ эскирган мол-мулкни аниқлаш;

- ҳисобда акс эттирилган мол-мулк ва мажбуриятларнинг тўлиқ мавжудлиги ва қиймати тўғри аниқланганлигини текшириш;

- тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларининг ҳақиқий баланс қийматини аниқлаш.


1.5. Тугатилаётган корхона мол-мулкини инвентаризация қилиш, қийматини аниқлаш ва келгусида сотиш билан боғлиқ ишларни ташкил қилиш тугатиш бошқарувчисига юклатилади.

1.6. Тугатиш бошқарувчиси 1-иловага мувофиқ буйруққа асосан инвентаризация қилиш комиссиясини тузади, унинг таркибига тугатилаётган корхонанинг бухгалтерлари, меҳнат жамоаси вакиллари, муассислари (иштирокчилари) ва кредиторлари киритилади. Мол-мулкида давлат мулки улуши бўлган корхоналарни тугатишда инвентаризация қилиш комиссиясига молия органлари, банк муассасалари вакил лари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вакиллари киритилиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси инвентаризация қилиш ва мол-мулкнинг қийматини аниқлаштириш бўйича ишларни бажаришга инвентаризация қилиш натижаларининг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўладиган ихтисослаштирилган (аудиторлик) ташкилотларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

1.7. Инвентаризация қилиш комиссиясининг раиси бўлиб тугатиш бошқарувчиси ҳисобланади.


2. ТУГАТИЛАЁТГАН КОРХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


2.1. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бошланишидан олдин тугатилаётган корхонанинг моддий жавобгар шахслари тугатиш бошқарувчисига охирги инвентаризация қилиш пайтидаги моддий қимматликлар ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги бирламчи ва йиғма ҳисоб ҳужжатларини (регистрларни), шу жумладан дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани (2-илова) тақдим этади.

2.2. Тугатиш бошқарувчиси ҳужжатларни қабул қилиб, реестрлар (ҳисоботлар)га илова қилинган барча кирим ва чиқим ҳужжатларига "инвентаризация қилишгача ...да (сана)" деб кўрсатган ҳолда виза қўяди, бу эса ҳисоб маълумотлари бўйича инвентаризация қилишни бошлаш пайтида мол-мулк қолдиқларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак.

2.3. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш тугатилаётган корхонанинг моддий жавобгар шахслари ва ҳисоб ходимининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.


2.4. Моддий жавобгар шахслардан инвентаризация қилиш бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилгани (ёки тугатиш бошқарувчисига берилгани) ва сақлашга келиб тушган барча қимматликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса харажатга ҳисобдан чиқарилгани тўғрисида тилхат олинади. Товар-моддий қимматликларни (мол-мулкни) сотиб олишга ҳисобот бериладиган суммалари ёки уларни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар ҳам шундай тилхат берадилар.

2.5. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва ҳисобга олинган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотлар инвентаризация қилиш комиссиясининг тугатиш бошқарувчисиига топширилади ва инвентаризация қилиш рўйхатларига ёки инвентаризация қилиш далолатномаларига (кейинги ўринларда - рўйхатлар) камида икки нусхада киритилади.

2.6. Инвентаризация қилиш комиссияси:

асосий воситалар, хом ашё захиралари, товарлар, пул маблағлари, бошқа мол-мулк ва мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатларга тўлиқ ва тўғри киритилишини;

инвентаризация қилиш материалларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлайди.


2.7. Инвентаризация қилиш пайтида мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланиб, бу ҳақда далолатнома тузилади.

Моддий жавобгар шахслар инвентаризация қилиш комиссиясига мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини белгиланган муддатларда тўлиқ ва аниқ текширишни таъминлайдиган шароитлар яратиб беришлари керак.

2.8. Тарозида тортиладиган кўп миқдордаги товарларни инвентаризация қилишда тарозида тортиш қ

...