Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 29-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-25-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-3-сон "Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.02.2005 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2005 й. 1463-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2005 й.

N 1463

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2005 й.

N 29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2005 й.

N 2005-25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2005 й.

N 01-02/8-3

ҚАРОРИ



Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий

тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни

расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 12 апрелдан кучга киради)



"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2002 йил 19 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 52-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2002-21-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 02/8-6-сонли "Бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича юридик шахсларга берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2002 йил 25 июнь, рўйхат рақами 1155 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 11-сон) кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 105-модда.