Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 1-05-сон, Молия вазирлигининг 47-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3/5-сон "Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.05.2005 й. Қарори (АВ томонидан 04.06.2005 й. 1478-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2005 й.

N 1478

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.05.2005 й.

N 1-05

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2005 й.

N 47

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2005 й.

N 3/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон - Туркманистон чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга

олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби

тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 14 июндан кучга киради)



2004 йил 19 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Ҳукуматлари томонидан имзоланган "Чегара атрофидаги вилоятлар ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларига хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтилиши тўғрисида"ги Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон - Туркманистон чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Марказий банки Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

С. Раҳимов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

С. Исмоилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 170-модда.