Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.03.2007 й. 1662-сон билан рўйхатга олинган 14.12.2006 й. Молия вазирлигининг 102-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/ҚҚБФМНМ-18/07-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 13 мартда 1662-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2006 йил 14 декабрдаги

102, 01/ККБФМНМ-18/07-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Инвестиция ва хусусийлаштириш

инвестиция фондларида бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона услубий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг амал қилиши инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишда татбиқ этилади.

2. Мазкур Низомда фойдаланиладиган тушунчалар:


инвестиция фонди (бундан буён матнда ИФ деб юритилади) - инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс - акциядорлик жамияти;

хусусийлаштириш инвестиция фонди (кейинги ўринларда - ХИФ) - ўз акциялари эмиссияси ҳисобидан маблағларини хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига жалб қилиш, ўз маблағларини ва олинган махсус давлат кредитларини инвестиция қилиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, ўз акцияларига эгалик қилган корхоналарни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашишдан иборат фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамияти;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи - ишончли бошқарувнинг белгиланган муддати мобайнида, унга эгалик қилиш учун топширилган ва ИФга ёки ХИФга тегишли бўлган инвестиция активларини ИФнинг ёки ХИФнинг (ёки у кўрсатган шахснинг) манфаатларини кўзлаб бошқариш бўйича фаолиятни ўз номидан амалга оширувчи юридик шахсдир;

инвестиция портфели - ИФ ва ХИФ ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар, улушлар, пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси), омонатлар ва кўчмас мулклар йиғиндиси;

махсус давлат кредити - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан ХИФларга хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун тўлов муддатини кечиктириш шаклида бериладиган кредит;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.


II. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


3. ИФларда ва ХИФларда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш, уларни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.

4. ИФлар ва ХИФларнинг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонунчилик талабларига мувофиқ бўлган ҳамда ИФ ва ХИФнинг Кузатув кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.

5. ИФ ёки ХИФ ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома қонунчиликка мувофиқ тузилади.

6. ИФлар ва ХИФлар инвестиция активларини бошқаришни амалга ошириш вақтида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ушбу ИФлар ёки ХИФлар номидан ҳаракат қилади. Бунда у ИФ ёки ХИФ билан тузилган шартномада (контрактда) ИФнинг ёки ХИФнинг номини эътироф қилган ҳолда, ИФнинг ёки ХИФнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси сифатида иштирок этаётганлигини кўрсатиб ўтиши лозим.

7. ИФларда ва ХИФларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил қилиш, шунингдек ИФ ва ХИФ ҳисоботларини ўз вақтида тузиш мажбурияти юклатилган инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг мансабдор шахси масъул ҳисобланади.

8. ИФнинг ёки ХИФнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан муайян ИФ ёки ХИФ билан ишлашга масъул бўлган мансабдор шахс (таркибий бўлинма) тайинланади.

9. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ҳар бир ИФ ва ХИФ бўйича ИФлар ва ХИФлар мулкини, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли мулк билан ИФлар ва ХИФлар мулкининг аралашишига йўл қўймаган ҳолда алоҳида ҳисоб юритиши лозим. ИФнинг ва ХИФнинг пул маблағлари ҳисобини алоҳида юритилишини ташкил этиш мақсадида банкда миллий валютада, зарур бўлганда эса чет эл валютасида счёт очилади.

10. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий ҳисоботи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қонунчиликда белгиланган органларга ўрнатилган муддатда ва ҳажмда тақдим этилади.

ИФ ва ХИФ ахборотни қонун ҳужжатларида акциядорлик жамиятлари учун белгиланган тартибга асосан ошкор қилади.

11. ИФнинг ёки ХИФнинг фаолиятини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ харажатлар, қайси даврда амалга оширилган бўлса, ИФнинг ёки ХИФнинг шу даврдаги харажатларига олиб борилади.


12. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ИФнинг ва ХИФнинг кузатув кенгашига инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва ИФ ва ХИФ ўртасида тузилган шартномада (контрактда) белгиланган муддатларда, амалга оширилган барча битимлар бўйича ҳисоботни тақдим этади.

13. ИФнинг ва ХИФнинг бошланғич ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ва бошқа ҳисоботлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчида ўрнатилган тартибда мажбурий тарзда сақланиши лозим. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи мазкур ҳужжатлар билан ишлаш даврида унинг сақланишини таъминлаш юзасидан тузилган шартномага (контрактга) мувофиқ масъул ҳисобланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи алмашганда, мазкур ҳужжатлар ИФнинг ёки ХИФнинг инвестиция активларини бошқаришни амалга оширадиган янги инвестиция активларини ишончли бошқарувчига ўрнатилган тартибда ўтказилади.

14. Ҳисобот йили якуни бўйича ИФнинг ёки ХИФнинг фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш, ИФ ёки ХИФ акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланган, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.


15. Хусусийлаштирилган корхоналар улушлари (пайлари) билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ИФЛАРДА ВА ХИФЛАРДА АЙРИМ

ОПЕРАЦИЯЛАР БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


§-1. Устав, қўшилган ва резерв капитали ҳисоби


16. ИФнинг устав капитали (фонди) у таъсис этилганида унинг таъсисчилари улушлари ҳисобига шаклланади ва унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. ИФни таъсис этиш вақтида унинг устав капитали (фонди) таъсисчилар ўртасида тақсимланган бўлиши лозим.

ИФнинг устав капитали (фонди) пул маблағлари билан нақд пул ёки нақд пулсиз таpтибда, қимматли қоғозлаp, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк билан шаклланиши мумкин.

ИФни таъсис этишда унинг устав капиталининг (фондининг) камида 75 фоизи пул шаклида тўланиши лозим.


17. ИФнинг устав капитали рўйхатдан ўтказилган эмиссия рисоласидаги суммада 8310 "Оддий акциялар" счётининг кредитида 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари ва тегишли мулкларнинг ўрнатилган тартибда ИФнинг акцияси учун тўлов сифатида унинг таъсисчилари ва акциядорларидан келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти кредитида ҳамда тегишли пул маблағлари ва бошқа мулкларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.


18. ХИФнинг устав капитали (фонди), у таъсис этилганида унинг таъсисчилари улушлари ҳисобига шаклланади ва унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. ХИФнинг устав капитали (фонди) фақат пул маблағларини киритиш йўли билан шакллантирилади. Таъсисчилар ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай устав капитали (фонди) миқдорининг 100 фоизини тўлашлари лозим.


19. ХИФнинг устав капитали (фонди), эълон қилинган устав капитали (фонди) миқдорида акс эттирилади ва бухгалтерия ҳисобида 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг дебетида ва 8310 "Оддий акциялар" счёти кредитида ҳисобга олинади. Пул маблағларининг ўрнатилган тартибда ХИФнинг акциялари учун тўлов сифатида унинг таъсисчилари ва акциядорларидан келиб тушиши, бухгалтерия ҳисобида 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредити ҳамда тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.


20. Акцияларни жойлаштириш муддати тугаганидан сўнг 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётида дебет қолдиқ қолган бўлса ва мос равишда сотиб олиш учун таклиф этилган, аммо инвесторлар томонидан сотиб олинмаган акциялар мавжуд бўлса, ХИФ ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган устав капиталининг (фондининг) миқдорини ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар суммасига мослаштириши лозим. Таъсис ҳужжатлари ўрнатилган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг жойлаштирилмаган акциялар суммаси бухгалтерия ҳисобида 8310 "Оддий акциялар" счётининг дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.


21. ИФ ва ХИФнинг қўшимча акцияларини дастлабки сотиш номинал қийматидан юқори баҳода амалга оширилганда, сотиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси эмиссия даромади сифатида қаралади ва ҳисобда қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади.

22. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётда ҳисобга олинган сумма, сотиб олинган хусусий акциялар бекор қилинганда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни қоплаш учун ишлатилади.


23. ИФларда ва ХИФларда, ИФнинг ва ХИФнинг уставида назарда тутилган миқдорда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ резерв фонди (капитали) тузилади. Резерв фонди (капитали) ИФнинг ва ХИФнинг уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори ИФ ва ХИФ уставида белгиланади, аммо бу миқдор қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Соф фойдадан ташкил қилинадиган резерв фонди (капитали), ИФларининг ва ХИФларининг зарарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш учун мўлжалланган ва бухгалтерия ҳисобида резерв фондининг (капиталининг) ташкил қилиниши 8520 "Резерв капитали" счётининг кредитида 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.



§-2. ИФнинг хусусий акцияларини сотиб олиш ҳисоби


24. ИФлари қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбурияти билан эмиссия қилиши, яъни ушбу ИФнинг қимматли қоғозлари эгаларига уларни пул маблағи ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мулкларга алмаштириш ҳуқуқини бериши мумкин.

25. ИФлари акциядорлари - оддий акциялар эгалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ИФдан ўзига тегишли акцияларнинг барчасини ёки бир қисмини сотиб олишни талаб қилишга ҳақлидир. ИФнинг хусусий акцияларини сотиб олиш қиймати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

26. ИФнинг ўз акциядорларидан хусусий акцияларини сотиб олиш операциялари бухгалтерия ҳисобида сотиб олинган ҳақиқий қийматда 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий" счётининг дебетида ҳамда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.


27. Сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олинган нархидан юқори нархда қайта сотилганда, сотилган суммага - пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетланиб, сотиб олинган қийматга - 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий" счёти кредитланади, шунингдек сотилган қийматнинг сотиб олинган қийматдан ошган суммага - 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счёти кредитланади. Агар сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олинган нархидан паст нархда қайта сотилса, у ҳолда сотиб олинган ва қайта сотилган қиймат ўртасидаги паст фарққа 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харжатлар" счёти дебетланади.


28. Номинал қийматидан паст баҳода қайтариб сотиб олинган хусусий акциялар бекор қилинганда, номинал қийматга - 8310 "Оддий акциялар" счёти дебетланиб, қайтариб сотиб олиш қийматига - 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий" счёти кредитланади ҳамда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ суммасига 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счёти кредитланади.


29. Агар бекор қилинган қайтариб сотиб олинган хусусий акциялар қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда номинал қиймати суммаси устав капиталини (фондини) ҳисобга олувчи счётнинг дебетида ва 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий" счётининг кредитида, эмиссия даромади доирасидаги фарқ суммасига 8410 "Эмиссия даромади" счётининг дебетида ва фарқнинг эмиссия даромадидан ортиқча қисмига 9690 "Молиявий фаолиятнинг бошқа харажатлари" счётининг дебетида ва 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий" счётининг кредитида акс эттирилади.



§-3. Қимматли қоғозларни сотиб олиш операциялари ҳисоби


30. Хусусийлаштирилган корхоналар қимматли қоғозлари ва улушларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) ҳисоби алоҳида бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётларида юритилади.


31. ИФлар ва ХИФлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1999 йил 16 январь, рўйхат рақами 596 - Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 1999 й., 3 ва 6-сон) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) "Молиявий инвестициялар ҳисоби"га мувофиқ аниқланадиган сотиб олиш қиймати бўйича кирим қилинади.


32. Узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) счётларида ҳисобга олинган чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар қиймати, миллий валютага қайта ҳисобланади. Қимматли қоғозларнинг чет эл валютасида ифодаланган қийматини миллий валютага қайта ҳисоблаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22 - сонли БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби"га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 20-сон, 246 модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан операция амалга оширилган санадаги ана шу чет эл валютасининг миллий валютага (сўмга) нисбатан белгиланган курси бўйича амалга оширилади.


33. Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ХИФ томонидан ўз маблағлари, ҳамда махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиниши мумкин.


34. Махсус давлат кредити Давлат рақобат қўмитаси томонидан беш йилга берилади.

35. Махсус давлат кредити ХИФга унинг мурожаатномаси асосида хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини Давлат рақобат қўмитасидан сотиб олинган тақдирда берилади.

Бунда ХИФга берилган хусусийлаштирилган корхона акциялари пакети қийматининг 30 фоизи ХИФнинг хусусий пул маблағлари ҳисобидан тўланиши, акциялар пакети қийматининг қолган 70 фоизи махсус кредит ҳисобига сотиб олинади.


36. ХИФ томонидан хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини, Давлат рақобат қўмитаси томонидан берилган махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида "Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари" счётини алоҳида ажратган ҳолда узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётнинг (0600) дебетида ва "Махсус давлат кредити" счётини алоҳида ажратган ҳолда узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (7800) кредитида акс эттирилади.

37. Облигацияларни сотиб олиш ИФнинг ёки ХИФнинг бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган "Узоқ муддатли облигациялар" счёти ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (5800) қўшимча очиладиган "Қисқа муддатли облигациялар" счётининг дебети бўйича ва тегишли пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади.


38. Агар ИФ ёки ХИФ томонидан харид қилинган облигацияларнинг харид баҳоси номинал (сўндириладиган) қийматидан юқори (ёки паст) бўлса, у ҳолда харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги тегишли юқори (чегирма) фарқ суммаси ИФнинг ёки ХИФнинг молиявий фаолият натижаларига олиб борилиб ҳисобдан чиқарилади ва облигацияни қоплаш вақтида унинг баланс қиймати номинал (сўндириладиган) қийматига мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда, қайд этилган ҳисобдан чиқариш ёки қўшимча ҳисоблаш қачон амалга оширилган бўлса шу ҳисобот даврида акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида облигацияларнинг баланс қийматини номинал қийматигача қўшимча ҳисоблаш (ҳисобдан чиқариш) қуйидагича акс эттирилади:

а) облигацияларнинг сотиб олиш қиймати унинг номинал қийматидан юқори бўлган тақдирда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган "Узоқ муддатли облигациялар" счётининг ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётига (5800) қўшимча очиладиган "Қисқа муддатли облигациялар" счётининг кредитидан 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади;

б) агар облигацияларнинг сотиб олиш қиймати унинг номинал (сўндириладиган) қийматидан паст бўлса, у ҳолда облигациянинг ҳисоб қийматига қўшимча ҳисоблаш узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган "Узоқ муддатли облигациялар" счётининг ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (5800) қўшимча очиладиган "Қисқа муддатли облигациялар" счётининг дебетида (ИФ ва ХИФ томонидан аниқланган облигациянинг сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқи қисмига) ва 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётининг кредитида акс эттирилади.



§-4. Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва унинг

натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби


39. ИФлар ва ХИФлар, фонд биржаси қоидаларига мувофиқ котировкаси аниқланадиган ва мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган қўйилмани қайта баҳолашни ўтказади.

40. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолаш, портфелдаги мавжуд қимматли қоғозлар сонини мазкур қимматли қоғозларнинг котировка баҳосига кўпайтириш орқали ҳар чоракда ҳисобот ойининг охирги санасига ўтказилади.

41. Агар қайта баҳолаш санасида айнан битта қимматли қоғоз бўйича биржанинг икки ва ундан ортиқ майдончаларида битимлар амалга оширилган бўлса, унда мазкур савдо кунида ушбу қимматли қоғозлар бўйича энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлган майдончадаги қимматли қоғозлар котировка баҳоси танланади.

42. Агар қимматли қоғозларни баҳолаш санасида биржа майдончалари томонидан шундай қимматли қоғозлар билан савдо ўтказилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларни баҳолашгача ўтказилган энг яқин савдо кунидаги баҳо қўлланиши лозим.

43. Қимматли қоғозларни ҳар чоракда қайта баҳолашдан ҳосил бўлган қийматлар орасидаги фарқ тўғри олиб бориш усули қўлланилганда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилиб, ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан юқори бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)" счётининг кредитида акс эттирилади;

б) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан паст бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ молиявий фаолият бўйича харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9600) қўшимча очиладиган "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан зарарлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)" счётининг дебетида акс эттирилади.


44. Қимматли қоғозларни ҳар чоракда қайта баҳолашдан ҳосил бўлган қийматлар орасидаги фарқ жамлаш усули қўлланилганда улар вужудга келган вақтда ИФнинг ёки ХИФнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан юқори бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ - 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми акс эттирилади;

б) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан паст бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ - 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми акс эттирилади.

Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан жамланган фарқ ИФнинг ёки ХИФнинг фолиявий-хўжалик фаолияти натижасига қимматли қоғозларни сотиш жараёнида олиб борилади.

Курс фарқларини олиб боришда қўлланилаётган усуллар ИФнинг ва ХИФнинг ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилиши лозим. Бунда ИФлар ва ХИФлар ҳисоб сиёсатини календарь йил давомида ўзгартирмаслиги лозим, бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот"нинг (1998 йил 14 августь, рўйхат рақами 474 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) 56-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.

46. Такрорланиш ҳолатининг олдини олиш мақсадида, агар ИФлар ва ХИФлар инвестиция портфелидаги чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни котировкаси доимий эълон қилинадиган халқаро фонд биржалари курси бўйича қайта баҳоласа, у ҳолда ушбу чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курси бўйича қайта ҳисобланмайди.



§-5. Фойдани тақсимлаш, қимматли қоғозлар бўйича

дивиденд ва фоизлар ҳисобининг тартиби


47. ИФнинг ёки ХИФнинг соф фойдасининг бир қисми акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра тақсимлашда ИФнинг ёки ХИФнинг устав капиталининг (фондининг) оширилишига йўналтирилиши мумкин.

ИФнинг ёки ХИФнинг соф фойдаси барча солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда инвестиция активларини ишончли бошқарувчисига мукофотлар тўлангандан кейин унинг акциядорлари ўртасида дивиденд сифатида тақсимланиши мумкин.

48. ИФ ва ХИФ акциялари бўйича ҳисобланган дивидендлар улар эълон қилинган вақтда бухгалтерия ҳисобида 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг дебетида ва 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг кредитида акс эттирилади. ИФ ва ХИФ акциядорларига дивидендларни тўлаш ҳисобда 6610 "Тўладиган дивидендлар" счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.


49. Ҳисобот даврининг якуни бўйича ҳисобланган дивиденд суммаси акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра ИФнинг ва ХИФнинг устав капиталининг (фондининг) оширилишига йўналтирилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобида соф фойда ҳисобидан устав капиталини (фондини) ошириш бўйича операциялар қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:

а) устав капитали (фонди) миқдорининг оширилиши эълон қилинганда:

дебет 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти;

кредит 8310 "Оддий акциялар" счёти;

б) акцияларга дивиденд ҳисобланганда:

дебет 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти;

кредит 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счёти;

в) ҳисобланган дивидендлар устав капиталининг (фондининг) оширилишига йўналтирилганда:

дебет 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счёти;

кредит 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти.


50. Акциядорлик жамиятларининг ИФга ёки ХИФга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ҳисобланганда (агарда ИФ ёки ХИФ вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этганда, билдириш хатини олганда, акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини олганда, оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинганда ва бошқа тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатларда) бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган дивидендлар 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётининг дебетида ва 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредитида, уларнинг келиб тушиши эса - пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётининг кредитида акс эттирилади.


51. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий инвестициялари таркибидаги облигациялар бўйича ҳисобланган фоизлар бухгалтерия ҳисобида 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебетида ва 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредитида, уларнинг келиб тушиши эса - пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг кредитида акс эттирилади.



§-6. Қимматли қоғозларни сотиш ҳисоби


52. ИФларнинг ва ХИФларнинг инвестиция портфелидаги қимматли қоғозларни сотиш ва бошқа хил тасарруфдан чиқариш қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

ХИФнинг инвестиция портфелини ташкил қилувчи акцияларни сотиш, фақат улар томонидан чиқарилган акцияларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари томонидан уюштирилган биржа ёки биржадан ташқари бозорлари орқали аҳоли ўртасида жойлаштирилиши тугаллангандан кейингина амалга оширилади.

Қимматли қоғозларни сотишдан даромад, сотиш нархи ва ҳисоб қиймати ўртасидаги фарқдан иборат бўлади ва у асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларга (9000) қўшимча очиладиган "Қимматли қоғозларни сотишдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)" счётида акс эттирилади.


53. ИФ ва ХИФ томонидан қимматли қоғозларни сотиш бухгалтерия ҳисобида 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебетида - қимматли қоғозларнинг сотиш суммаси ва узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича) (5800) кредитида - қимматли қоғознинг ҳисоб қийматига, ҳамда бир вақтда асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларга (9000) қўшимча очиладиган "Қимматли қоғозларни сотишдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)" счётининг кредитида - сотилган қимматли қоғозларнинг сотиш баҳосининг ҳисоб қийматидан ошган суммаси акс эттирилади.

Қимматли қоғозлар ҳисоб қийматидан паст баҳода сотилганда сотиш баҳоси ва ҳисоб қиймати ўртасидаги фарқ сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат) ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётга қўшимча очиладиган "Қимматли қоғозларни сотишдан зарарлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)" счётида акс эттирилади.



IV. ФОНДЛАРДА ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


54. ИФлар ва ХИФлар харажатлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом"га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аниқланади ва фонд томонидан амалга ошириладиган қуйидаги махсус хусусиятли харажатларни ўз ичига олади:

контрактга мувофиқ, бироқ ИФнинг ва ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг кўрсатган хизматлари учун мукофот;

контрактга мувофиқ, бироқ ИФнинг ва ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ИФга ёки ХИФга кўрсатган хизматлари учун мукофот;

ИФ ёки ХИФ фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ИФ ёки ХИФ уставига, эмиссия рисоласига ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш харажатлари ва тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказишга кетадиган харажатлар;

оммавий ахборот воситаларида ИФ ва ХИФнинг рекламасига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомда ўрнатилган миқдорда;

ИФ ёки ХИФ соф активлари ўртача йиллик қийматининг 0,3 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ИФ ёки ХИФнинг Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва мукофотлаш;

ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ солиқлар (инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, ИФ ёки ХИФ акцияларини тарқатувчилар ва Кузатув кенгаши аъзоларидан олган мукофотларидан ушлаб қолинадиган солиқлардан ташқари); (АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)

аудиторлик текширувини ўтказиш, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар.

55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомнинг 51-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчини тақдирлаш ИФ ёки ХИФ томонидан асосий ва қўшимча (мукофотлаш) тақдирлаш шаклида тўланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини асосий тақдирлаш чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда бир йил учун қатъий суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ИФ ёки ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатлари (уларни қоплаш) киритилади, бундан қонунчиликка мувофиқ ИФ ёки ХИФ ҳисобига олиб бориладиган харажатлар мустасно. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчисини қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

56. ИФлар ва ХИФлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар қатъий белгилаб қўйилган ва белгиланмаган харажатларга бўлинади. ИФнинг ёки ХИФнинг белгилаб қўйилган харажатларига, ИФни ёки ХИФни инвестиция активларини ишончли бошқарувчини, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ва кузатув кенгашини мукофотлаш каби харажатлари киради ва уларнинг миқдори мазкур Низомнинг 54-бандига мувофиқ аниқланади. Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9400) қўшимча очиладиган "Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг кўрсатган хизматларини мукофотлаш бўйича харажатлар", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг фондга кўрсатган хизматини мукофотлаш бўйича харажатлар" ва "Кузатув кенгашини мукофотлаш бўйича харажатлар" счётларида ҳисобга олинади. Бунда ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қатъий белгиланмаган харажатлар бухгалтерия ҳисобида ИФнинг ёки ХИФнинг харажатларига олиб борилади ва давр харажатларини ҳисобга олувчи тегишли счётларда (9400) ҳисобга олинади.

57. ИФнинг ёки ХИФнинг даромадлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом" га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аниқланади.


VI. ФОНДНИ ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИ

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

60. ИФни ва ХИФни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ИФларда ва ХИФларда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши ва юритилиши, молиявий ҳисоботларни тўғри тузиш ва тақдим этиш учун жавобгар бўлади, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг эҳтиётсизлиги, фирибгарлиги ёки қонунчилик билан тақиқланган бошқа ҳаракатлари натижасида ИФга ва ХИФга келтирилган зарарлари учун жавобгар ҳисобланади.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


61. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.

070

х


х


080

х


х


090

х


х


Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш


100

х


х


Бошқаришнинг қатъий белгиланмаган харажатлари, шу жумладан:



х


х


Давлат кредитлари бўйича фоиз тўловлари


110

х


х


Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши мажлисларини ўтказиш харажатлари


120

х


х


Аудиторлик текширувини ўтказиш харажатлари


130

х


х


Банк хизматлари тўловлари


140

х


х


Битимларни амалга ошириш харажатлари


150

х


х


Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан зарарлар


160

х


х


Бошқа харажатлар (зарарлар)


170

х


х


Солиқлар ва мажбурий тўловлар


180

х


х


Жами харажатлар: (070+080+090+100+110+120+130+140+ 150+160+170+180)


190

х


х


Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (060-190)


200





Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори

М.Ў.


М.Ў.


М.Ў.



Низомга

2-ИЛОВА

АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарорига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган

О-2-шакл

СОФ АКТИВЛАРНИНГ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА

___________________ (сана)га

Фонднинг номи


КТУТ коди


Ҳисобот тақдим

этилган сана


Кўрсаткичлар номи


Ҳисобот

санасидаги

сумма


Соф активлар умумий

қийматидан фоиздаги улуши


Ҳисобот

даврида


Олдинги

ҳисобот даврида


Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг ҳисоб қиймати  A


Облигацияларнинг ҳисоб қиймати ҳисобланган фоизлар билан- B


Улушлар (пайлар)нинг ҳисоб қиймати - C


Қимматли қоғозлар ва улушларнинг жами қиймати D=A+B+C


Дебиторлик қарзи - Е


Махсус Давлат кредити - F


Кредиторлик қарзи - G


Банкдаги счётлардаги (ҳисоб-китоб, депозит, валюта ва бошқа) пул маблағлари - H


Соф активлар умумий қиймати

I=D+E-F-G+H


Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори

М.Ў.


М.Ў.


М.Ў.



Низомга

3-ИЛОВА



АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарорига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган


О-3-шакл

МУКОФОТЛАР ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ

___________________ (сана)га

Фонднинг номи


КТУТ коди


Ҳисобот тақдим этилган сана


Кўрсаткичлар номи


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


Йил бошидан жами


Ўртача йиллик САҚдан %да


суммаси

САҚ*дан %да


суммаси

САҚдан %да


суммаси

САҚдан %да


суммаси

САҚдан %да




Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш


Жами


     

*) САҚ - соф активлар қиймати.

Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори

М.Ў.


М.Ў.


М.Ў.




Низомга

4-ИЛОВА



АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарорига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган



АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



О-4-шакл


Инвестициялар портфелининг ҳолати тўғрисида

ҲИСОБОТ

(акциядорлик жамиятлари акциялари)

_________________________________ га

(сана)

              

Фонднинг номи


КТУТ коди


Ҳисобот тақдим этилган сана

         

    



   



Қимматли қоғоз

тўғрисида маълумот


Эмитент ҳақида маълумот


Дивидендлар тарзидаги даромадлар


Ҳисоб маълумоти


эмитент

КТУТ

коди


эмитент

номи


акция-

лар тури

(тоифаси)


эмитент

акция-

лари-

нинг

номи-

нал

қиймати


эмитент

акцияла-

рининг

умумий

сони


фонд эгалик

қилаётган

акциялар-

нинг

эмитент

устав

фондидаги

фоизи


эмитент

акциядор-

лари

умумии

йиғилиши-

нинг

санаси


ҳисобланган

дивидендлар

суммаси

(сўмда)


фондга

тўланган

дивидендлар

суммаси

(сўмда)


фондга

тўланмаган

дивиденд-

лар

суммаси

қолдиғи

(сўмда)


портфел-

даги

акция-

лар сони


мазкур

акциялар

пакети-

нинг

баланс

қиймати


пакет-

нинг

бозор

қиймати


баланс

ва бозор

қиймати

ўртасида-

ги фарқ

(15-уст. -

14-уст.)


битта

акцияга


жами


санаси


суммаси


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

   

  
















    

    
















  

             


              


              

(Фонднинг Кузатув кенгаши раиси)


(Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари)


(Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбари)




М.Ў.








М.Ў.








М.Ў.




        





Низомга

5-ИЛОВА



АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарорига мувофиқ 5-илова ўз кучини йўқотган


О-5-шакл

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ПОРТФЕЛИНИНГ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ

(бошқа қимматли қоғозлар)

___________________ (сана)га

Фонднинг номи


КТУТ коди


Ҳисобот тақдим этилган сана


Қим-

матли

қоғозлар

эмитенти


Қим-

матли

қоғозлар

тоифаси


Қимматли

қоғозлар-

нинг

номинал

қиймати


Даромадли

лиги (%)да


Фонд

эгалик

қилаётган

қимматли

қоғозлар

сони


Фондга тегишли

даромад (фоиз)


Фондга

тегишли

фоизнинг

тўланган

суммаси


Қимматли

қоғозлар

бўйича

фоизнинг

фондга

тўланмаган

қолдиқ

суммаси


сана


битта

қим-

матли

қоғозга


жами


сана


сумма


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11


Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори

М.Ў.


М.Ў.


М.Ў.




Низомга

6-ИЛОВА



АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарорига мувофиқ 6-илова ўз кучини йўқотган

О-6-шакл


ИНВЕСТИЦИЯЛАР ПОРТФЕЛИНИНГ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ

(улушлар (пайлар)

___________________ (сана)га

Фонднинг номи


КТУТ коди


Ҳисобот тақдим этилган сана


Хўжалик

юритувчи

субъект-

нинг номи


Хўжалик

юритувчи

субъектдаги

пул бирлигида

ифодаланган

улуш


Хўжалик

юритувчи

субъектдаги

фоизда

ифодаланган

улуш


Инвестиция-

нинг бир

сўмига бўлган

даромадлилик

%да


Ҳисобланган даромад

(фоиз)


Фондга

тўланган

даромад

(фоиз)

суммаси


Фондга

тўланма-

ган фоиз

суммаси

қолдиғи


сана


Инвести-

циянинг

бир сўмига


жами


сана


сумма

(сўмда)


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси раҳбари

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори

М.Ў.


М.Ў.


М.Ў.

   


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 101-модда.