Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 102-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/ККБФМНМ-18/07-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 14.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2007 й. 1662-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2007 й.

N 1662

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.12.2006 й.

N 102

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.12.2006 й.

N 01/ККБФМНМ-18/07

ҚАРОРИ



Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 23 мартдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган "Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом" (1998 йил 14 июль, рўйхат рақами 454);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 31 декабрда 30-01-12/332-сон билан, Давлат мулки қўмитаси томонидан 1998 йил 10 декабрда 9-сон билан тасдиқланган "Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар" (1999 йил 18 февраль, рўйхат рақами 454-1);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 24 ноябрда 89-сон билан, Давлат мулки қўмитаси томонидан 1999 йил 9 ноябрда 16-сон билан тасдиқланган "Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар" (1999 йил 15 декабрь, рўйхат рақами 454-2).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                             Р. Азимов


Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                               Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 101-модда.