Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.05.2009 й. 54-сон "Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.06.2009 й. 1961-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2009 й.

N 1961

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2009 й.

N 54


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини

акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 11 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 74-сонли "Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (2004 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1373 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 291-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 265-модда.