Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР АВ 14.04.2008 й. 1790-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 10.03.2008 й. 22-сон, ЎзР МББ 301-В-сон ва ЎзР ААА 10-8/719-сон Қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 14 апрелда 1790-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви ва

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

10 мартдаги 22, 301-В,

10-8/719-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг

талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан

операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 330-модда) мувофиқ "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ деб юритилади), унинг почта алоқаси ҳудудий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар)нинг (кейинги ўринларда таркибий бўлинмалар деб юритилади) банкларда очилган талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларига татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақ - исталган пайтда талаб қилиб олиниши мумкин бўлган, пул маблағларини қабул қилиш, ҳисобга киритиш, ўтказиш ва жорий мақсадлар учун бериш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи банк томонидан очилган талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи;


пенсия ҳисобварағи - пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш учун мўлжалланган вилоят, шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимларининг пул маблағларини қабул қилиш, ҳисобга киритиш, ўтказиш ва бериш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг таркибий бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи банкларда очиладиган 22610 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг таркибий бўлинмалари томонидан тўлайдиган пенсия ва ижтимоий нафақалар" махсус депозит ҳисобварағи;


ўтказма ҳисобварақ - ўтказма операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ва даврий нашрларга обуна бўйича мўлжалланган, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг таркибий бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан очилган, 22612 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обунаси" махсус депозит ҳисобварағи.


3. Ўтказма операцияларига қуйидагилар киради:


а) жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилиш ва жисмоний шахсларга тўлаш;


б) коммунал ва бошқа турдаги хизматлардан фойдаланганлик учун тўлов сифатида жисмоний шахслардан пул маблағлари ва бошқа тўловларни қабул қилиш ҳамда уларни мақсади бўйича ўтказиш;


в) юридик шахслардан ижтимоий аҳамиятга эга пул ўтказмалари (иш ҳақи, моддий ёрдам, алиментлар ва бошқалар)ни қабул қилиш ва уларни жисмоний шахсларга тўлаш.


4. Даврий нашрларга обуна ўз ичига даврий нашрларга обуна тўлови учун нақд ва нақд пулсиз маблағларини қабул қилиш, уларни ҳисобга киритиш ва мақсади бўйича ўтказиш, шунингдек обуначиларга пул маблағларини қайтаришни қамраб олади.


5. Даврий матбуот нашрларига обуна бўлиш, ўтказма операциялар, шунингдек пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш бўйича операцияларини амалга ошириш натижасида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари оладиган даромадларга солиқ солиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


6. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларида пул ўтказмалари, обуна, шунингдек, пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш бўйича операциялар билан боғлиқ нақд пул маблағларининг келиб тушиши ва чиқимини расмийлаштириш тартиби "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш қоидалари" (2000 йил 1 март, рўйхат рақами 904 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) билан тартибга солинади.



II. ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА МАХСУС

ДЕПОЗИТ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ

ОЧИШ ВА ЁПИШ ТАРТИБИ


7. Почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари хизмат кўрсатувчи банкларда талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларини очадилар.


8. Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларини очиш, ёпиш, қайта расмийлаштириш, шунингдек бошқа банкка ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан белгиланади.

9. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ аризаси асосида, таркибий бўлинмалар эса - "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг илтимосномасига асосланиб Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) мувофиқ очилади.

10. Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларини очишда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари хизмат кўрсатувчи банклар билан банк ҳисобварағи шартномалари тузадилар.


11. Хизмат кўрсатувчи банкларда почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларининг талаб қилиб олингунча бошқа махсус депозит ҳисобварақларини очиш, амалдаги ҳисобварақларини ёпиш, шунингдек, ушбу ҳисобварақлар бўйича операциялар ўтказилишини тўхтатиш (тақиқлаш) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг буйруғи асосида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларни ёпиш заруратга кўра, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг буйруғида белгиланган тартибда инвентаризация қилинганидан кейин амалга оширилади.


12. Хизмат кўрсатувчи банкларда махсус ўтказма ҳисобварақларидан ташқари, почта алоқаси объектларининг талаб қилиб олингунча бошқа махсус депозит ҳисобварақларини очиш, амалдаги ҳисобварақларини ёпиш, ушбу ҳисобварақлар бўйича операциялар ўтказилишини тўхтатиш (тақиқлаш) тегишли почта алоқаси ҳудудий ташкилотининг буйруғи асосида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларининг ёпилиши, ўтказма ҳисобварақларидан ташқари, тегишли почта алоқаси ҳудудий ташкилотининг буйруғида белгиланган тартибда инвентаризация қилинганидан кейин амалга оширилади.


13. Хизмат кўрсатувчи банкларда почта алоқаси объектлари бошқа ўтказма ҳисобварақларини очиш, амалдаги ҳисобварақларини ёпиш, операциялар ўтказилишини тўхтатиш (тақиқлаш) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг буйруғи асосида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ўтказма ҳисобварақларининг ёпилиши "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг буйруғида белгиланган тартибда инвентаризация қилинганидан кейин амалга оширилади.



III. ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА МАХСУС

ДЕПОЗИТ ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАГИ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ КЕЛИБ ТУШИШ МАНБАЛАРИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


14. Ўтказма ҳисобварақларига пул маблағларининг келиб тушиш манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:


а) жисмоний ва юридик шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилишдан олинган нақд пул маблағлари;


б) коммунал ҳамда бошқа турдаги хизматлардан фойдаланганлик учун тўлов сифатида жисмоний шахслардан қабул қилинган нақд пул маблағлари ҳамда бошқа тўловлар;


в) даврий нашрларга обуна бўлиш учун обуначилардан нақд ва/ёки нақд пулсиз шаклда келиб тушган пул маблағлари;


г) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг таркибий бўлинмалари томонидан почта тўлови давлат белгилари (кейинги ўринларда - ПТДБ), конвертлар, очиқ хатлар ва бошқа товарларни сотишдан тушган нақд ва/ёки нақд пулсиз шаклда келиб тушган пул маблағлари;


д) юридик шахслардан ижтимоий аҳамиятга эга пул ўтказмалари (иш ҳақи, моддий ёрдам, алиментлар ва бошқалар) тўлови учун нақд ёки нақд пулсиз шаклда олинган пул маблағлари;


е) пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида тўлаш учун "Ўзбекистон почтаси" таркибий бўлинмаларининг кассасига тушган нақд пулларни фармойиш асосида почта алоқаси боғламалари ва бўлимларига тақсимланган, илгари тўланган пул маблағларини қоплаш мақсадида, махсус пенсия ҳисобварағидан келиб тушган нақд пулсиз маблағлари;


ж) пул ўтказмаларининг тўлови суммаси қабул қилинган суммадан ошганда ёки пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлови суммасидан ошганда ўтказма ҳисобварақларини тўлдириш учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари ўтказма ҳисобварақларидан келиб тушган нақд пулсиз маблағлари;


з) курс фарқидан кўрилган зарарни қоплаш учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағидан, валюта ўтказма ҳисобварақларидаги чет эл валютаси қолдиқларини ҳар ойлик қайта баҳолаш натижасида салбий курс фарқи ҳосил бўлганда ўтказиладиган пул маблағлари;


и) лимитдан ортиқча бўлган касса қолдиқлари кўринишидаги нақд пул маблағлари.


15. Пенсия ҳисобварағига пул маблағларининг келиб тушиш манбаи бўлиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пул маблағлари ҳисобланади.


16. Ўтказма ҳисобварақларидаги пул маблағлари фақат қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши мумкин:


а) қабул қилинган пул ўтказмаларини уларнинг олувчиси (адресат)га ёки жўнатувчисига нақд пул маблағлари шаклида бевосита тўлаш учун;


б) аҳолидан қабул қилинган коммунал ва бошқа тўловларни тегишли корхоналар ва ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун;


в) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишдан олган даромадларини ўзларининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун;


г) даврий нашрларга обуна бўйича келиб тушган пул маблағларини нашриётлар ва таҳририятларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун;


д) даврий нашрларга обуна бўйича келиб тушган пул маблағларини "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда "Матбуот тарқатувчи" АК деб юритилади) ва унинг таркибий ҳудудий бўлинмаларининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун;


е) даврий нашрларга обуна бўйича келиб тушган пул маблағларини "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига (вилоятлар ичида ва магистрал йўналишлар бўйича даврий нашрларни қайта ишлаш ва ташиш учун) ўтказиш учун;


ж) даврий нашрларга обунани ташкил этиш бўйича хизматлардан олинган даромадлар сифатида келиб тушган пул маблағларини "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун;


з) жисмоний шахслар томонидан илгари амалга оширилган обуна рад этилган тақдирда, агар обуна улар томонидан нақд пул маблағлари кўринишида амалга оширилган бўлса, обуна суммаларини нақд пул маблағлари билан қайтариш учун;


и) юридик шахслар томонидан илгари амалга оширилган обуна рад этилган тақдирда, обуна суммаларини нақд пулсиз маблағлар шаклида қайтариш учун;


к) почта алоқаси объектлари томонидан қабул қилинган пул ўтказмаларининг суммаси пул ўтказмалари бўйича тўлов суммасидан (ҳам нақд пул, ҳам нақд пулсиз шаклларида) ошиб кетган ҳолда ўтказма ҳисобварағини тўлдириш учун, ҳосил бўлган ортиқча суммани улар томонидан почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ўтказма ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан;


л) почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан қабул қилинган пул ўтказмаларининг суммаси пул ўтказмалари бўйича тўлов суммасидан (ҳам нақд, ҳам нақд пулсиз шаклларида) ошиб кетган ҳолда ўтказма ҳисобварағини тўлдириш учун, ҳосил бўлган ортиқча суммани улар томонидан "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг махсус ўтказма ҳисобварағига ўтказиш йўли билан;


м) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг валюта ўтказма ҳисобварақларидаги чет эл валютаси қолдиқларини ҳар ойлик қайта баҳолаш натижасида ижобий курс фарқи ҳосил бўлганда (курсдаги фарқдан олинган даромадлар сифатида), "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига.


17. Пенсия ҳисобварақларидаги пул маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:


а) пенсия ва ижтимоий нафақаларни нақд пул маблағлари билан тўлаш учун;


б) солиштириш далолатномаларига мувофиқ тегишли суммаларни нақд пулсиз шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобварақларига;

в) пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида тўлаш учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг кассасига келиб тушган нақд пулларини фармойиш асосида почта алоқаси боғламалари ва почта алоқаси бўлимларига тақсимланган, илгари тўланган пул маблағларини қоплаш мақсадида нақд пулсиз шаклда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг ўтказма ҳисобварақларига. Почта алоқаси боғламалари ва бўлимларининг кассасига келиб тушган нақд пул маблағлари ҳисобидан тўланган пенсия ва ижтимоий нафақа пулларига алоҳида таққослама далолатнома бўлиши лозим.


18. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг кассаларига келиб тушган барча нақд пул маблағлари, уларнинг мақсадидан қатъи назар, вақтинча ўтказма маблағларга тегишли бўлиб, биринчи навбатда пенсия ва ижтимоий нафақаларни, пул ўтказмаларини тўлаш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун идора қарамоғидаги почта алоқаси объектларига нақд пул билан мадад бериш учун фойдаланилади.


19. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг кассаларида пенсия ва ижтимоий нафақаларни нақд пул маблағлари билан тўлаш, шунингдек, пул ўтказмалари операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун вақтинча нақд пул маблағлари етишмаган ҳолларда, уларга хизмат кўрсатувчи банклардаги тегишли талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлар доирасида нақд пулда мадад оладилар.


20. Кун охирида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг кассаларидаги хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган лимитдан ортиқча нақд пул маблағлари, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ўз бўлинмаларининг эҳтиёжлари учун ойлик иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар ва бошқа тўловларни тўлаш учун олинган маблағлардан ташқари, тегишли талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун банкка топширилиши шарт. Ушбу маблағлар, қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тугаганидан сўнг, мазкур бўлинмалар талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш учун банкка топширилади.


21. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларига корхонанинг эксплуатацион ва бошқа эҳтиёжлари учун талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.


22. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари тушумлар ҳисобга олинишининг тўғрилиги ва талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидаги пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун шахсан жавобгардирлар.



IV. "ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ" ОАЖ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА МАХСУС

ДЕПОЗИТ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


23. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия счётлари бўйича тегишли регистрларда талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидаги пул маблағларининг ҳаракатини ва қолдиқларини рўйхатга олиш мақсадида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ишчи счётлар режасида кўзда тутилган ва ушбу счётлар бўйича операцияларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган бухгалтерия счётлари очилади.


24. Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар бўйича операциялар тегишли хизмат кўрсатувчи банкларнинг ушбу ҳисобварақлар бўйича кўчирмалари ва уларга илова қилинган тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар (пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқалар) асосида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


25. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг ҳисоб сиёсатига илова қилинадиган молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётларининг иш режасида, талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар бўйича операцияларини батафсил ҳисобга олиш мақсадида қуйидаги баланс счётлари очилади:


а) кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар гуруҳида (5000) - 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти, 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;


б) банкдаги махсус ҳисобварақларда пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар гуруҳида (5500) - қуйидаги счётлар: 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ", 5532 "Чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақ", 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи";


в) олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар гуруҳида (6300) - қуйидаги счётлар: 6330 "Даврий нашрлар учун обуначилардан олинган бўнаклар", 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуналар бўйича бўнаклар"; 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар", 6341 "Чет эл валютасидаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар", 6343 "Жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли шахслари маблағларини коммунал ва бошқа пулли хизмат турларини кўрсатувчи корхоналарнинг тегишли банк ҳисобварақларига ўтказиш бўйича миллий валютада олинган бўнаклар", 6350 "Пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш учун олинган бўнаклар".


26. Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлари билан боғлиқ бўлган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари бошқа операцияларининг бухгалтерия ҳисобидан алоҳида юритилади.



V. "ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ" ОАЖ ВА УНИНГ

ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ МАХСУС

ЎТКАЗМА ҲИСОБВАРАҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

БЎЛГАН ДАВРИЙ НАШРЛАРГА ОБУНА БЎЙИЧА

ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


27. Обуна бўйича қабул қилинган суммаларни "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг махсус ўтказма ҳисобварағидан нашриётлар, таҳририятларнинг тегишли банк ҳисобварақлари ва "Матбуот тарқатувчи" АКнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига ўтказиш тегишли шартномаларда кўзда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.

Бунда почта алоқаси объектлари мустақил равишда маҳаллий нашриётлар билан шартномалар, почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари маҳаллий ва вилоят нашриётлари ҳамда "Матбуот тарқатувчи" АКнинг таркибий ҳудудий бўлинмалари билан шартномалар тузишлари мумкин, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ эса, республика ва хорижий нашриётлар ҳамда "Матбуот тарқатувчи" АК билан шартномалар тузади. Битта вилоятнинг даврий нашрларига бошқа вилоят обуначилари (фойдаланувчилари) томонидан обуна амалга оширилаётган ҳолларда, ушбу вилоятлар нашриётлари билан обуна бўйича шартномалар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ билан тузилади.


28. Республика, вилоят ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича қабул қилинган суммаларни почта алоқаси объектларининг махсус ўтказма ҳисобварағидан почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари тегишли махсус ўтказма ҳисобварақларига ва кейинчалик почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари махсус ўтказма ҳисобварағидан "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига ўтказиш тартиби ва муддатлари "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг тегишли бошқарув ҳужжатлари (буйруқ, қарор, фармойиш ва шу кабилар) билан белгиланади.


29. Махсус ўтказма ҳисобварақлари билан боғлиқ бўлган даврий нашрларга обуна бўйича операциялар почта алоқаси объектларининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) даврий нашрларга обуна бўйича обуначилардан нақд пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ва/ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти - даврий нашрнинг аниқ номи бўйича бирламчи ҳужжатларга асосан - қабул қилинган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуналар бўйича бўнаклар" (расмийлаштирилган обуна) счёти;


б) даврий нашрлар учун обуначилардан нақд пулсиз маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти - аниқ даврий нашрнинг номи бўйича бирламчи ҳужжатларга асосан - келиб тушган нақдсиз пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6330 "Даврий нашрлар учун обуначилардан олинган бўнаклар" счёти;


в) даврий нашрларга обунадан келиб тушган нақд пул маблағларини тегишли махсус ўтказма ҳисобвараққа ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка топшириш:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти - даврий нашрларга обуна бўйича топширилган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;


г) почта алоқаси объектларига аниқ даврий нашрларнинг номлари бўйича обуна учун расмийлаштирилган талабномалар тақдим этилганда:

дебет 6330 "Даврий нашрлар учун обуначилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;


д) почта алоқаси объектлари томонидан маҳаллий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича буюртмаларни расмийлаштирганда:

дебет 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуналар бўйича бўнаклар" счёти;

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - аниқ даврий нашрларнинг номлари бўйича (маҳаллий нашриётлар даврий нашрларининг нархлари бўйича) маҳаллий нашриётларга почта алоқаси объектлари томонидан расмийлаштирилган буюртмаларга тегишли улушнинг умумий суммасига;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти - маҳаллий нашриётларнинг даврий нашрлари учун расмийлаштирилган обуна бўйича почта алоқаси объектларининг кечиктирилган даромадлари суммасига (даврий нашрнинг аниқ номи бўйича обуна нархи билан маҳаллий нашриётларнинг нархи ўртасидаги фарқ);


е) почта алоқаси объектлари томонидан вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича буюртмалар расмийлаштирилганда:

дебет 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;

кредит 6110 "Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;


ж) даврий нашрларга расмийлаштирилган буюртмалар бўйича маҳаллий нашриёт билан шартномада келишилган миқдорда почта алоқаси объектларининг махсус ўтказма ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказилганда:

дебет 4331 "Даврий нашрларга расмийлаштирилган талабномалар бўйича маҳаллий нашриётларга берилган бўнаклар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


з) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича почта алоқаси объектларининг махсус ўтказма ҳисобварақларидан обуна бўйича пул маблағларини почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари махсус ўтказма ҳисобварақларига ўтказилганда:

дебет 6110 "Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича ўтказиб берилган пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


и) почта алоқаси объектларининг обуна бўлими томонидан тайёрланган ҳисоб-китоб маълумотномасига мувофиқ, ҳисобот ойи давомида обуначиларга етказиб берилган маҳаллий нашриётларнинг даврий нашрлари суммасига:

дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - ҳисобот ойи давомида обуначиларга етказиб берилган маҳаллий нашриётларнинг даврий нашрлари суммасига;

кредит 4331 "Даврий нашрларга расмийлаштирилган талабномалар бўйича маҳаллий нашриётларга берилган бўнаклар" счёти;


к) ҳисобот ойи давомида обуначиларга маҳаллий нашриётларнинг даврий нашрларини етказиб беришдан олинган, илгари кечиктирилган даромадлар ҳисобидан тан олинган даромадлар суммасига:

дебети 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.


30. Махсус ўтказма ҳисобварақлари билан боғлиқ бўлган даврий нашрларга обуна бўйича операциялар почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) даврий нашрлар учун обуначилардан нақд пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти, 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти - аниқ даврий нашр номи бўйича бирламчи ҳужжатлар асосида қабул қилинган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;


б) даврий нашрларга обуначилардан нақд пулсиз маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти - аниқ даврий нашр номи бўйича бирламчи ҳужжатлар асосида келиб тушган нақд пулсиз маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6330 "Даврий нашрлар учун обуначилардан олинган бўнаклар" счёти;


в) даврий нашрларга обунадан келиб тушган нақд пул маблағларини тегишли махсус ўтказма ҳисобвараққа ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка топшириш:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти - даврий нашрларга обуна бўйича топширилган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;


г) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича бирламчи ҳужжатлар асосида почта алоқаси объектларидан буюртмалар келиб тушганда:

дебет 4110 "Почта алоқаси объектларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти - обуна нархи бўйича вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича буюртмалар суммасига;

кредит 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;


д) обуначилар томонидан аниқ даврий нашрлар номлари бўйича расмийлаштирилган буюртмалар почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тақдим этилганда:

дебет 6330 "Даврий нашрларга обуначилардан олинган бўнаклар" счёти;

кредит 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;


е) маҳаллий ва вилоят нашриётларининг даврий нашрларига обуна бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан буюртмалар расмийлаштирилганда:

дебет 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;

кредит 6010 "Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - аниқ даврий нашрларнинг номлари бўйича маҳаллий ва вилоят нашриётларига почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган буюртмаларга тўғри келадиган улушнинг умумий суммасига (маҳаллий ва вилоят нашриётлар даврий нашрларининг нархлари бўйича);

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти - маҳаллий ва вилоят нашриётларининг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари кечиктирилган даромадлари суммасига (даврий нашрнинг аниқ номи бўйича обуна нархи ва унинг маҳаллий ҳамда вилоят нашриётларининг нархи ўртасидаги фарқ);


ж) республика, вилоят ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича "Матбуот тарқатувчи" АК буюртмаларини "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ орқали почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан расмийлаштирилганида:

дебет 6331 "Аниқ даврий нашрларга расмийлаштирилган обуна бўйича бўнаклар" счёти;

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - вилоят, республика ва хорижий нашриётлар даврий нашрларининг суммасига;

кредит 6110 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - вилоят, республика ва хорижий нашриётлар даврий нашрларини етказиб бериш бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари даромадлари суммасини айирган ҳолда, республика, вилоят ва хорижий нашриётлар даврий нашрларининг обуна нархи ва "Матбуот тарқатувчи" АКнинг ҳисоб-китоб қилинган нархи ўртасидаги фарқнинг умумий суммасига;


з) почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари махсус ўтказма ҳисобварақларидан даврий нашрларга расмийлаштирилган буюртмалар бўйича маҳаллий ва вилоят нашриётлари билан шартномада келишилган миқдорда пул маблағлари ўтказилганда:

дебет 4331 "Даврий нашрларга расмийлаштирилган буюртмалар бўйича маҳаллий ва вилоят нашриётларига берилган бўнаклар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


и) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича пул маблағлари почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан "Матбуот тарқатувчи" АКга ўтказилганда:

дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича ўтказилган пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


к) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига обуна бўйича пул маблағлари почта алоқаси ҳудудий ташкилотларининг махсус ўтказма ҳисобварақларидан "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга ўтказилганда:

дебет 6110 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - республика, вилоят ва хорижий нашриётлар даврий нашрларини етказиб бериш бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари даромадлари суммасини айирган ҳолда, вилоят, республика ва хорижий нашриётлар даврий нашрларининг обуна нархи ва "Матбуот тарқатувчи" АКнинг ҳисоб-китоб қилинган нархи ўртасидаги фарқнинг умумий суммасига;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


л) почта алоқаси ҳудудий ташкилотининг обуна бўлими томонидан тайёрланган ҳисоб-китоб маълумотномасига мувофиқ ҳисобот ойи давомида обуначиларга етказиб берилган маҳаллий ва вилоят нашриётларининг даврий нашрлари суммасига:

дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти - ҳисобот ойи давомида обуначиларга етказилган маҳаллий ва вилоят нашриётлари даврий нашрларининг суммасига;

кредит 4331 "Даврий нашрларга расмийлаштирилган буюртмалар бўйича маҳаллий нашриётларга берилган бўнаклар" счёти;


м) обуначиларга маҳаллий, вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрлари етказиб берилгани учун, илгари кечиктирилган даромадлар ҳисобидан ҳисобот ойи давомида тан олинган даромадлар суммасига:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромад" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.


31. Даврий нашрларга обуна бўйича операциялар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича магистрал ташиш ва ишлов бериш учун тегишли даромадлар улуши ҳисобланганда - обуна бўлими томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида:

дебет 4110 "Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти - вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича магистрал ташиш (нашр қилинган жойдан почта алоқасининг ҳудудий ташкилотигача ташиб бериш) ва ишлов бериш учун даромадлар улуши суммасига;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;


б) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига расмийлаштирилган обуна бўйича магистрал ташиш ва ишлов бериш учун даромадлар улуши суммаси почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан келиб тушганда:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;

кредит 4110 "Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


в) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларини ташиш ва почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига етказиб бериш учун, илгари кечиктирилган даромадлар ҳисобидан, тан олинган даромадлар суммасига:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти;


г) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига ишлов бериш ва уларни почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларигача автотранспортда ташиб бериш учун Халқаро почтамт томонидан тегишли даромадлар улушининг суммасига ҳисоб-фактура берилганда:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 6110 "Халқаро почтамтга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;


д) вилоят, республика ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига ишлов бериш ва уларни почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларигача автотранспортда ташиб бериш учун Халқаро почтамтга тегишли даромадлар улуши ўтказилганда:

дебет 6110 "Халқаро почтамтга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти.


32. Даврий нашрларга обуна бўйича операциялар Халқаро почтамтнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) республика, вилоят ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига ишлов бериш ва уларни почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларигача автотранспортда ташиб бериш учун Халқаро почтамт томонидан ўзига тегишли даромадлар улуши тан олинганда, берилган ҳисоб-фактураларга мувофиқ:

дебет 4110 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредити 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти;


б) республика, вилоят ва хорижий нашриётларнинг даврий нашрларига ишлов бериш ва уларни почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларигача автотранспортда ташиб бериш учун берилган ҳисоб-фактуралар бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан Халқаро почтамтнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушганда:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;

кредит 4110 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан олинадиган ҳисобварақлар" счёти.



VI. "ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ" ОАЖ

ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

ЎТКАЗМА ҲИСОБВАРАҚЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ

(ДАВРИЙ НАШРЛАРГА ОБУНА БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРДАН

ТАШҚАРИ) БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


33. Ўтказма операциялар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисобида ўтказма операциялар билан боғлиқ бўлган операциялар қуйидагича акс эттирилади:


а) пул ўтказмаларини амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахслардан нақд пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ва/ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти - бирламчи ҳужжатлар асосида жисмоний ва юридик шахслардан пул ўтказмалари бўйича қабул қилинган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6340 "Қабул қилинган ва тўланган миллий валютадаги пул ўтказмалари" счёти;


б) жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли вакилларидан коммунал ҳамда бошқа турдаги пулли хизматлардан фойдаланганлик учун тўлов, шунингдек, бошқа тўловларни қабул қилиш натижасида нақд пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти, 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти - бирламчи ҳужжатлар асосида коммунал ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишдан қабул қилинган нақд пул маблағларининг умумий суммасига;

кредит 6343 "Жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли вакиллари маблағларини коммунал ва бошқа пулли хизмат турларини кўрсатувчи корхоналарнинг тегишли банк ҳисобварақларига ўтказиш бўйича миллий валютада олинган бўнаклар" счёти;


в) ПТДБ, конвертлар, очиқ хатлар ва бошқа халқ истеъмоли товарларини сотишдан нақд пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси", 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти - сотилган ПТДБ, конвертлар, очиқ хатлар ва бошқа халқ истеъмоли товарларининг умумий суммасига, бирламчи ҳужжатлар асосида;

кредит 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти;


г) пул ўтказмаларини жўнатиш учун юридик шахслардан нақдсиз пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


д) бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномасига мувофиқ махсус пенсия ҳисобварағидан нақд пулсиз маблағларининг келиб тушиши;

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти;


е) "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмалари кассаларидаги нақд пул маблағларининг лимитдан ортиқча қолдиқларини банкларга, тегишли талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилганда:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти ва/ёки 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти;

кредит 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ва/ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассалари" счёти;


ж) пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилиш суммасидан ошганда, ўтказма ҳисобварағини тўлдириш мақсадида, почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ўтказма ҳисобварақларидан нақд пулсиз маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 4110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилиш суммасидан ошиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


з) почта алоқаси объектларининг талаб қилиб олингунча асосий ҳисобварағидан ўз ходимларига иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақалар ва бошқа тўловларнинг берилиши учун нақд пулсиз маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;


и) қабул қилинган пул ўтказмаларини уларнинг олувчиси (адресати)га ёки жўнатувчисига нақд пул маблағлари билан тўлаш:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 5010 "Почта алоқаси объектларининг бош кассаси" счёти ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;


к) қабул қилинган пул ўтказмаларини уларнинг олувчиси (адресати) ёки жўнатувчисининг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўлаш;

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


л) коммунал хизматлар ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатувчи корхоналар, ташкилотларнинг тегишли банк ҳисобварақларига аҳолидан илгари қабул қилинган пул маблағларини ўтказиш:

дебет 6343 "Жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли вакиллари маблағларини коммунал ва бошқа пулли хизмат турларини кўрсатувчи корхоналарнинг тегишли банк ҳисобварақларига ўтказиш бўйича миллий валютада олинган бўнаклар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


м) қабул қилинган пул ўтказмаларини юридик шахслар (олувчилар)нинг тегишли ҳисобварақларига тўлов тартибида ўтказиш:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


н) ҳисоб-китоб маълумотномасига мувофиқ фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар суммасини, шунингдек, ПТДБ, конвертлар, очиқ хатлар ва бошқа халқ истеъмоли товарларини сотишдан олинган суммани ўзининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига ўтказиш:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


о) почта алоқаси объектлари томонидан қабул қилинган пул ўтказмаларининг улар тўлови суммасидан ошган суммасини почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ўтказма ҳисобварақларига ўтказиш;

дебет 6110 "Қабул қилинган пул ўтказмаларининг улар тўлов суммасидан ошган суммаси бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


п) пул ўтказмаларини тўлаш суммаси қабул қилиш суммасидан ошиб кетган ҳолда, олинган мадад пули бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари олдидаги қарз қолдиғи ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 4110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси қабул қилиш суммасидан ошиб кетиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олиш учун ҳисобварақлар" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


р) қабул қилинган пул ўтказмаларининг улар тўлови суммасидан ошган ҳолда почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ўтказма ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича уларнинг қарздорлик қолдиқлари ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 6110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси тўлов суммасидан ошиб кетиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


с) ўтказма операциялардан олинган даромадларнинг тан олинган суммасига;

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти; 6343 "Жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли вакиллари маблағларини коммунал ва бошқа пулли хизмат турларини кўрсатувчи корхоналарнинг тегишли банк ҳисобварақларига ўтказиш бўйича миллий валютада олинган бўнаклар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.


34. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган суммани аниқлаш учун, фойдаланиладиган бухгалтерия ҳисоби регистрлари (журнал-ордерлар, уларга ёрдамчи қайдномалар, компьютерда босиб чиқарилган ҳужжатлар, машина ахборот ташувчилар ва бошқалар) асосида ҳисоб-китоб маълумотномаси тузилади.


35. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган даромадларнинг якуний ҳисоб-китоби, улар бўйича барча маълумотлар умумлаштирилганидан кейин бирламчи ҳужжатлар асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда амалга оширилади.


36. Керагидан ортиқча бўлган сумма ўтказилганлиги аниқланган ҳолларда, ҳосил бўлган фарқ талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўтказма операциялар бўйича ҳисобвараққа ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


37. Ўтказма операцияларга доир ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия ҳисоб-китобларини якуний солиштириш ва тўғрилаш ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда амалга оширилиши лозим.


38. Ўтказма операциялар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо ўтказма операциялар бўйича ҳисобот берувчи кассаларга эга бўлмаган почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари бухгалтерия ҳисобида ўтказма операциялар (даврий нашрларга обуна бўйича операциялардан ташқари) билан боғлиқ бўлган операциялари қуйидагича акс эттирилади:


а) пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилиш суммасидан ошган ҳолатда берилган мадад пуллари бўйича почта алоқаси объектлари қарзларининг қолдиғи ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 6110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилиш суммасидан ошиши бўйича почта алоқаси объектларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;


б) пул ўтказмаларини тўлаш учун почта алоқаси объектларига мадад сифатида ўтказма ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказилганда:

дебет 6110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилиш суммасидан ошиши бўйича почта алоқаси объектларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


в) пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошган ҳолатда почта алоқаси объектларидан олинган пул маблағлари бўйича қарз қолдиғи ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 4110 "Пул ўтказмалари қабул қилинган суммаси тўлов суммасидан ошиши бўйича почта алоқаси объектларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


г) пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошган ҳолатда почта алоқаси объектларидан ўтказма ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушганда:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 4110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошиши бўйича почта алоқаси объектларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


д) бутун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти бўйича пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошганда мадад сифатида олинган пул маблағлари бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан қарз қолдиғи ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 4110 "Пул ўтказмаларининг тўловномаси уларнинг қабул қилинган суммасидан ошиши бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


е) бутун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти бўйича пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошган ҳолатда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан мадад сифатидаги пул маблағлари ўтказма ҳисобварағига келиб тушганда:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 4110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммадан ошиши бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


ж) бутун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти бўйича пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошган ҳолатда ўтказиб берилган пул маблағлари бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ қарзининг қолдиғи ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 6110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошиши бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;


з) бутун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти бўйича пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошган ҳолда ўтказма ҳисобварақдан "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг ўтказма ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганда:

дебет 6110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошиши бўйича "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти.


39. Ўтказма операциялар билан боғлиқ бўлган операциялар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошган ҳолда, берилган мадад пул маблағлари бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари қарзларининг қолдиғи ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 6110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;


б) пул ўтказмаларини тўлаш учун ўтказма ҳисобварағидан мадад сифатидаги пул маблағлари почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига ўтказилганда:

дебет 6110 "Пул ўтказмаларининг тўлов суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига тўланадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


в) пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси тўлов суммасидан ошиб кетган ҳолда олинган пул маблағлари бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан қарзлари қолдиғини ҳисобот ойи охирида ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 4110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


г) пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошганда почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан ўтказма ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушганда:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 4110 "Пул ўтказмаларининг қабул қилинган суммаси уларнинг тўлов суммасидан ошиши бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;


д) қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган почта ўтказмалари қолдиқларининг суммаси ҳисобдан чиқарилган ҳолда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 9360 "Кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар" счёти;


е) қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш учун даъво муддати ўтган, даромад ҳисобига ҳисобдан чиқарилган пул ўтказмалари қолдиқлари суммаси бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда:

дебет 4110 "Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


ж) қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш учун даъво муддати ўтган пул ўтказмалари қолдиқларининг суммаси ўтказма ҳисобварақдан талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига ўтказилганда:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


з) Ўзбекистон Республикасидаги адресатларга тўлаш учун чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобвараққа чет эл валютасидаги пул ўтказмалари келиб тушганда:

дебет 5532 "Чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;


и) хорижий мамлакатларнинг почта маъмуриятлари (ташкилотлари)га чет эл валютаси пул ўтказмалари сифатида ўтказилганда:

дебет 6340 "Миллий валютадаги пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар" счёти;

кредит 5532 "Чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


к) чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварағи ўзининг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари ҳисобидан тўлдирилганда:

дебет 5532 "Чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 5210 "Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари" счёти;


л) чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварағини тўлдириш учун ўзининг чет эл валютасидан фойдаланиш ҳисобига талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағини миллий валюта эквиваленти билан тўлдириш ва чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган ижобий курс фарқларини ҳисобга ўтказиш:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти;

кредит 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


м) чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақдан ўзининг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига чет эл валютаси ўтказилганда:

дебет 5210 "Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари" счёти;

кредит 5532 "Чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;


н) чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақнинг чет эл валютасидан фойдаланилгани учун миллий валютадаги ўтказма ҳисобварағини талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи ҳисобидан миллий валюта эквиваленти билан тўлдириш, шунингдек, чет эл валютасидаги ўтказма ҳисобварақни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган салбий курс фарқларини ўтказиш:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти.


40. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98-сон, 41-сон, 2004-57-сон, 257-В-сон ва 8-сон қарори билан тасдиқланган "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 419-модда) мувофиқ амалга оширилади.



VII. "ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ" ОАЖ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


41. Пенсия ҳисобварақлари билан боғлиқ бўлган операциялар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) тегишли талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар (пенсия ҳисобварақлари)га пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти;

кредит 6350 "Пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш учун олинган бўнаклар" счёти;


б) пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш учун хизмат кўрсатувчи банкдаги тегишли талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақ (пенсия ҳисобварақ)ларидан олинган нақд пул маблағлари суммасини кирим қилиш:

дебет 5010 "Таркибий бўлинмаларнинг бош кассаси" счёти;

кредит 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти;


в) пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш учун почта алоқаси бўлимларига мадад пули ўтказилиши:

дебет 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;

кредит 5010 "Таркибий бўлинмаларнинг бош кассаси" счёти;

г) пенсия ва ижтимоий нафақалар тўланиши:

дебет 6350 "Пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш учун олинган бўнаклар" счёти;

кредит 5010 "Таркибий бўлинмаларнинг бош кассаси" счёти ва/ёки 5011 "Почта алоқаси бўлимларининг операцион кассаси" счёти;


д) почта алоқаси боғламалари ва бўлимларига фармойиш бўйича тақсимланган "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг кассасига ўтказма операциялар бўйича келиб тушган ва пенсия ҳамда ижтимоий нафақаларни тўлаш учун илгари ишлатилган пул маблағлари ўрнини тўлдириш мақсадида пенсия ҳисобварағидан махсус ўтказма ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказилиши:

дебет 5531 "Миллий валютадаги ўтказма ҳисобварақ" счёти;

кредит 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия ҳисобварағи" счёти;


е) солиштирма далолатномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тааллуқли бўлган ҳисобот даври давомида тўланмай қолган пенсия ва ижтимоий нафақалар суммаси ўтказилиши:

дебет 6350 "Пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш ва тўлаш учун олинган бўнаклар" счёти;

кредит 5540 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти.


42. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган "Ўзбекистон почтаси" ОАЖда пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш ҳамда ушбу операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2394, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 40-сон, 470-модда) билан тартибга солинади.

43. Пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг тўланиши билан боғлиқ бўлган операциялар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари билан солиштирма далолатномага мувофиқ ҳисобот даври мобайнида пенсия ва ижтимоий нафақалар тўловини амалга оширишдан тан олинган даромадларни ҳисоблаш:

дебет 4010 "Харидор ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти;


б) пенсия ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш (тўлаш) бўйича хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан пул маблағларининг келиб тушиши:

дебет 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счёти ва/ёки 5543 "Маҳаллий бюджетлар маблағларининг пенсия ҳисобварағи" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" счёти.



VIII. "ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ" ОАЖ ВА УНИНГ

ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ТАЛАБ ҚИЛИБ

ОЛИНГУНЧА МАХСУС ДЕПОЗИТ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

БЎЙИЧА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ

НАЗОРАТИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


44. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари ўзаро ҳисоб-китобларни хизмат кўрсатувчи банкларда очиладиган талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар орқали амалга оширадилар.


45. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ўртасида талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ҳар ойда ҳисобот санасида амалга оширилади.


46. Ўтказма операциялар бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан почта алоқаси объектлари билан амалга оширилган ўзаро ҳисоб-китоблар белгиланган ҳисоботларда акс эттирилади.


47. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ой давомидаги ўтказма пул маблағларининг ҳаракатини бутун ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш.) бўйича белгиланган ҳисоботларда акс эттирадилар ва ҳар ойда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга тақдим этадилар.


48. Почта алоқаси объектларининг ўтказма ҳисобварақларидан почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари тегишли ўтказма ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатлар (буйруқлар, фармойишлар ва шу кабилар)да кўрсатилган миқдорда амалга оширилади.


49. Тўланган пул ўтказмалари суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошишига доимий равишда эга бўлган почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ушбу фарқнинг ўртача ойлик миқдорида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖдан бўнак оладилар.


50. Тўланган пул ўтказмалари суммаси уларни қабул қилинган суммасидан ошишига доимий равишда эга бўлган почта алоқаси объектлари ушбу фарқнинг ўртача ойлик миқдорида почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларидан бўнак оладилар.


51. Қабул қилинган пул ўтказмалари суммаси уларнинг тўланган суммасидан ошишига доимий равишда эга бўлган почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ушбу фарқнинг ўртача ойлик миқдорида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга бўнак ўтказадилар.


52. Қабул қилинган пул ўтказмалари суммаси уларнинг тўланган суммасидан ошишига доимий равишда эга бўлган почта алоқаси объектлари ушбу фарқнинг ўртача ойлик миқдорида почта алоқасининг ҳудудий ташкилотларига бўнак ўтказадилар.


53. Хорижий давлатлар билан ўтказма операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ томонидан амалга оширилади.


54. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар бўйича пул маблағларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушиши ҳамда сарфланиши устидан назоратни амалга оширади.

Ўз навбатида, почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари почта алоқаси объектларининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар бўйича пул маблағларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушиши ҳамда сарфланиши устидан назоратни амалга оширадилар.

"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмаларининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақлар билан боғлиқ бўлган операцияларнинг назорати "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


55. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 120-модда.