Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 07.05.2015 й. 191-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2015 й. 2516-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.05.2015 й.
N 2516-1
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
07.05.2015 й.
N 191
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш
тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. Курбанов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш
тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги "Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари" деган сўзлар "Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги "Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари" деган сўзлар "Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги "бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига" деган сўзлар "маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 15-банддаги "бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органи" деган сўзлар "маҳсулотларни сертификатлаштириш органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 18 май, 19-сон, 238-модда