Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 872-XII-сон "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 872-XII



"АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН

ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари ушбу Қонунга зид келадиган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 6, 256-модда