Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.1996 й. 56-сон "8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.1996 й.

N 56




8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР

КУНИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 8 март Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда байрамга бағишланган тантанали кечани 1996 йил 7 март куни "Туркистон" саройида ўтказишни таъминласин.


3. Маданият ишлари вазирлиги (Э.Ҳайитбоев) Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Туркистон" саройида бўладиган тантанали кечани ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хотин-қизлар куни муносабати билан тегишли тадбирлар белгиласинлар ҳамда жойларда байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминласинлар.


5. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.Ғуломова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов