Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2003 й. 415-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида" 1998 йил 19 августдаги 355-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.09.2003 й.
N 415
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АСОСИЙ
ҚИЙМАТ ВА МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ
355-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида" 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон Фармойишига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқиладиган, тасдиқланадиган ва ҳисоблаб чиқиладиган қиймат ва моддий балансларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида" 1998 йил 19 августдаги 355-сон қарорига 1-илованинг "Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади" бўлимининг 4-банди, "Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади" бўлимининг 2-банди, шунингдек қарорга 1.1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов