Давлат божхона қўмитасининг 18.04.2016 й. 01-02/16-27-сон "Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.05.2016 й. 2787-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.05.2016 й.
N 2787
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
18.04.2016 й.
N 01-02/16-27
ҚАРОРИ
Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда
мажбурий тартибда божхона экспертизаси
ўтказиладиган товарлар рўйхатини
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 215-моддасига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис З. Дусанов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 23 май, 20-сон, 225-модда