Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01.04.2016 й. 01-02/12-16-сон "Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.04.2016 й. 2525-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2016 й.

N 2525-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.04.2016 й.

N 01-02/12-16


ҚАРОРИ



"Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво

кемалари учун мўлжалланган авиакеросин

маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон "Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2525, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                             З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво

кемалари учун мўлжалланган авиакеросин

маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"декларант - авиакеросин маҳсулотини ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситалари декларацияланаётган шахс";


б) 2-банддан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)" ҳамда ", Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидалари (рўйхат рақами 875, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон), "Вақтинча сақлаш" божхона режими ҳақидаги низом (рўйхат рақами 447, 1998 йил 17 июнь) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 103-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштириш ҳудудий божхона органи томонидан берилган рухсатнома рақами ва санасини божхона юк декларациясининг 44-графасида қайд этиш асосида амалга оширилади";


г) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 51-сон, 575-модда) талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "декларациясининг асл нусхалари" деган сўзлар "декларацияси" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 17-банддаги "партия" деган сўзлар "туркум" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 18-банддаги "37-катагидаги" деган сўзлар "37-графасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 19-банддаги "низом ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль)" деган сўзлар "низомда" деган сўз билан алмаштирилсин;


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 159-модда