Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.05.2016 й. 01/27-26/37-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш"га қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.06.2016 й. 2279-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2016 й.

N 2279-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.05.2016 й.

N 01/27-26/37


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини

баҳолаш"га қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 19 сентябрдаги 01/19-18/06-сон қарори (рўйхат рақами 2279, 2011 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 459-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                          Д. Хидоятов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (11-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини

баҳолаш"га киритилаётган қўшимчалар


1. 20-банд "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 33-банд "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Илованинг 22-банди "муҳри" деган сўздан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 258-модда