Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.05.2016 й. 01/27-26/33-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" шаклини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг 6-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.06.2016 й. 1860-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2016 й.

N 1860-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.05.2016 й.

N 01/27-26/33


ҚАРОРИ



"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар"

шаклини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг

6-бандига қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сон қарори (рўйхат рақами 1860, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда) билан тасдиқланган "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" шаклини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг 6-банди "ташкилот муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                Д. Хидоятов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 254-модда