Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1992 й. 79-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон зоология комбинатини хўжалик ҳисобидаги зоология ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.02.1992 й.
N 79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН ЗООЛОГИЯ КОМБИНАТИНИ
ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ЗООЛОГИЯ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИГА АЙЛАНТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон зоология комбинати меҳнат жамоаларининг комбинатни илгарилари унга юклатилган вазифаларни сақлаб қолган ҳолда хўжалик ҳисобидаги зоология ишлаб чиқариш бирлашмаси (Ўззообирлашма)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
"Ўззообирлашма" 2 ой муддат ичида хўжалик ҳисобидаги зоология ишлаб чиқариш бирлашмасининг Уставини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги республика "Ўзбекистон зоология комбинати" (Ўззоокомбинат) ташкилоти тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1988 йил 22 августдаги 289-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 йил, N 8, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов