Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2004 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Ниҳол" болалар боғчасини Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлигининг балансига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2004 й.

N 108




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ "НИҲОЛ" БОЛАЛАР

БОҒЧАСИНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИБРАЙ

ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ БАЛАНСИГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти балансидаги "Ниҳол" болалар боғчасини Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлиги балансига ўтказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Фанлар академиясининг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти "Ниҳол" болалар боғчасини бир ой муддатда белгиланган тартибда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимиятининг балансига бепул берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги балансдан балансга ўтказилаётган мактабгача таълим муассасасининг харажатларини қоплаш учун республика ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорининг 2-иловасидан "211" позиция (Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ниҳол" болалар боғчаси) чиқариб ташлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев