Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.04.2016 й. 224/8-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2016 й. 2793-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2016 й.

N 2793




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

28.04.2016 й.

N 224/8


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2444-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 637-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2444-2, 2015 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 160-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                       А. Юсупов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 260-модда