Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2016 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.05.2016 й.
N 134
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил
29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни)
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ, валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
...