Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 28.04.2016 й. 100-мҳ-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларнинг 92-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.04.2016 й. 2352-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.04.2016 й.

N 2352-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.04.2016 й.

N 100-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларнинг

92-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларнинг 92-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"92. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилади".


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан келишилган.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                         М. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 185-модда