Соғлиқни сақлаш вазирининг 07.06.2016 й. 55-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.06.2016 й. 2800-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.06.2016 й.
N 2800
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
07.06.2016 й.
N 55
БУЙРУҒИ
Шифокор рецептисиз сотиладиган
дори воситаларининг рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 27-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2671, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 237-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Алимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 20 июнь, 24-сон, 297-модда