Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 й. 200-сон "Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2016 й.

N 200



ТУМАНЛАР, ШАҲАРЛАР ВА БОШҚА

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА, ЎТА МУҲИМ ДАВЛАТ

АҲАМИЯТИГА МОЛИК ЁКИ ЁНҒИН ВА ПОРТЛАШ

ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ БЎЛИНМАЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг, шунингдек ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғинга қарши ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 июндаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 20 мартдаги 112-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 6-модда) 4-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 288-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 53-модда