Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2016 й. 246-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи театр-томоша ташкилотлари номларини замон талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2016 й.

N 246




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА

СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ

ТЕАТР-ТОМОША ТАШКИЛОТЛАРИ НОМЛАРИНИ

ЗАМОН ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларнинг номларини замон талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, ушбу соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 29 июлдаги

246-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони

жорий қилинадиган республика театр-концерт

ташкилотлари ва таълим муассасалари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

"Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

"Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали


Тошкент шаҳри

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

"Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар

Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғу оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

"Ўзбекистон ёш истеъдодлари" камер оркестри

"Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри


Андижон вилояти

Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри


Бухоро вилояти

Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри


Жиззах вилояти

Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри


Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри


Наманган вилояти

Наманган вилояти мусиқали драма театри


Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри


Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри


Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри


Фарғона вилояти

Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Фарғона вилоят Театр-концерт саройи


Хоразм вилояти

Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри";


б) 2-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармони жорий

этиладиган театр-концерт ташкилотлари артистлари

ва бадиий ходимларининг, театр санъати ижодий

кадрларини тайёрловчи ўқув юртларининг

раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва

концертмейстерларининг лавозимлари

РЎЙХАТИ";


"I. Артистлар" бўлимининг 5-бандидан "симфоник" сўзи чиқариб ташлансин";


"III. Ўқув юртлари" бўлими матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг Нукус филиали, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, концертмейстерлари;

2. Маданият ва санъат йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, концертмейстрлари ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 21 февралдаги 101-сон қарорига 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги "Айқулаш" миллий рақс ансамбли (Қорақалпоғистон)" сўзлари "Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли (Қорақалпоғистон)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 22 майдаги 223-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ҳамда унинг тасарруфига кирувчи муассасаларга" сўзлари "бирлашмасига" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

таркибига кирувчи ташкилотлар

РЎЙХАТИ


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Наманган вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

"Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси

"Артмадад" махсус жамғармаси

"Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали таҳририяти

Театр ижодкорлари уюшмаси

Актёрлар уйи".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 375-модда