Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.07.2016 й. 61-сон "Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2016 й. 2422-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2016 й.

N 2422-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

15.07.2016 й.

N 61


БУЙРУҒИ



Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган

кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган

тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 2422, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган

кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган

тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига

киритилаётган қўшимчалар


Қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:


"

36.

Стерил тиббий резина қўлқоплар


37.

Ностерил тиббий резина қўлқоплар


".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 июль, 29-сон, 354-модда