Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 08.10.2016 й. 32/5-сон "Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.10.2016 й. 1697-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.10.2016 й.

N 1697-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.10.2016 й.

N 32/5


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 1-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёш оила - эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл);".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 494-модда